date

Сир сақланган никоҳ: Азамат Аҳроров ҳаётидаги энг шок воқеалар

Сир сақланган никоҳ: Азамат Аҳроров ҳаётидаги энг шок воқеалар

Таниқли актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров ҳамда унинг турмуш ўртоғи Дилноза Аҳророва YouTube’даги “Иккаламиз” кўрсатувида иштирок этиб, узоқ йиллар давомида сир сақланган шахсий ҳаёти, оилавий қарорлари ва ўтмишдаги хатолари ҳақида очиқ гапирди.

Оила сир сақланганининг асл сабаби

Актёрнинг айтишича, у оила қурганини жамоатчиликдан яширишига жиддий сабаб бўлмаган. Аммо мухлислар реакцияси ва турли гап-сўзлардан қочиш мақсадида бу қарор қабул қилинган:

— Оила қурмасдан туриб ижодни бошлаганим учун мухлислар бунга тайёр эмас деб ўйладим. Шунингдек, турли фитналар, ортиқча гап-сўзлардан қочиш учун ҳам буни сир тутганмиз. Фақат қизли бўлганимдан кейин оммага ошкор қилдим, — дейди у.

Тўйдаги жанжал ва кутилмаган воқеа

Актёр Хоразмда ўтган тўй маросими кутилмаган ҳолат билан ёдда қолганини ҳам эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, катта тўйда жанжал келиб чиққан ва ҳатто пичоқбозликкача борган:

— Тўйга минглаб меҳмонлар келганди. Афсуски, иккинчи қисмида жанжал чиқиб кетди. Ҳатто пичоқ ишлатилган ҳолатлар бўлди. Ўшанда дўстларим билан тезда у ердан кетишга мажбур бўлганмиз, — дейди Аҳроров.

Айнан шу каби ҳолатлар ҳам унинг оиласини маълум вақт оммадан яширишига сабаб бўлган.

Рафиқасининг муносабати

Дилноза Аҳророва эса бу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлаганини айтди:

— Мен учун одамлар фикридан кўра шахсий ҳаётим муҳим эди. Бир-биримизни тушуниб, шундай қарор қилганмиз. Асосийси — оила тинчлиги, — дейди у.

Танишув ва оила қуриш тарихи

Жуфтлик кино орқали танишган. Азамат Аҳроров режиссёр сифатида ишлаётган пайтда Дилноза кастингга келган. Кейинчалик у фильмларда иштирок этган ва шу орқали муносабатлар ривожланган.

— Унинг характери, одоб-ахлоқи менга маъқул келган. Шунинг учун оила қуришга қарор қилганман, — дейди актёр.

Оилавий ҳаёт ва ўзгаришлар

Актёр ўз ҳаётидаги айрим хато одатлардан воз кечганини ҳам тан олди. Айниқса, фарзандли бўлгандан кейин ўзини жиддий ўзгартирганини таъкидлади:

— Қиз фарзандли бўлганимдан кейин кўп нарсаларга бошқача қарай бошладим. Оилам учун ўзимни тартибга солдим, — дейди у.

Қиморга боғлиқлик ҳақида очиқ гап

Шу билан бирга, у ҳали ҳам тўлиқ енголмаган одати — қимор ҳақида ҳам очиқ сўзлади:

— Бошқа ёмон одатларни ташладим, лекин қимордан тўлиқ чиқиб кетиш қийин бўляпти. Бу мен учун жиддий масала, — дейди актёр.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Сир сақланган никоҳ: Азамат Аҳроров ҳаётидаги энг шок воқеалар