19:02 / 09.05.2018
5 532

Қизларни чув туширган йигит...

Қизларни чув туширган йигит...
Ёши анча улуғ бўлган бир амаки қулоғи оғирлиги учун аппарат орқали эшитарди. У киши ҳам менга ўзининг ички кечинмаларини гапириб берганди. Ёшлик пайтлари бу амаки жуда келишган ва бақувват бўлиб, қизларнинг бошини айлантиришга жуда уста экан. Қизларни уйланаман деб алдаб, ташлаб кетаркан.

Учта қизни шу аҳволга солиб, кейин бош­қасига уйланибди. Аксига олиб, хотини жуда эркатой ва инжиқ чиқибди ҳамда иккаласи чиқишолмай, ажрашиб кетишибди. Кейинчалик бир болали аёл билан танишиб, шу билан яшаб кетибди. “Мен қизларнинг муаммосини, ички дунёсини тушунишни хоҳламасдим. Улар орзу қилган оила, бола-чақа деган тушунчалар мени қизиқтирмасди. Мен битта қизни ташлаб кетсам, эртасига бошқаси йўлимдан чиқиб, гапларимга маҳлиё бўлиб, ўзи ортимдан эргашарди. Бу ҳолдан ичимда ғурур пайдо бўларди.

Мен ўзимни ҳаммадан устун деб билардим. Ана шу кибр туфайли ўз бахтимни бой бердим. Ҳозир яқин одамим ҳам, фарзандим ҳам йўқ. Ён-атрофдагиларимнинг “Ҳаммасига ўзинг айбдорсан”, деган гап-сўзлари жонимга тегиб кетганди. Кейинчалик қулоқларим яхши эшитмай қолди, ичкаридан бир шовқин пайдо бўлди”, деганди у киши афсусланиб. Ростдан ҳам бу амакида атрофдигаларга нисбатан жангари бир туйғу бор эди. У гўё ҳеч кимни эшитмаслик учун ўз дун­ёсида қамалиб яшаётгандек эди…

Дарҳақиқат, бизнинг руҳий кечинмаларимиз танамиздаги аъзоларимизга чамбарчас боғлиқ. Агар атрофдагиларни эшитишни хоҳламаслик, ўжарлик ва кибр таъсирида ҳаётнинг нотўғри йўналишидан кетаётганлигимизни англамасак, бизда ички норозилик, ғазаб ва жиззакилик кучайиб кетади. Бундай салбий ҳис-туйғулар қулоқларимизга таъсир этади.
Гулруҳ ЁРМАТОВА ёзиб олди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қизларни чув туширган йигит...