14:26 / 15.05.2018
6 167

Биз ишониб келган икки ёлғон

Биз ишониб келган икки ёлғон
Биринчи ёлғон
Инсоният юрак-қон томир касалликларидан азият чекади, чунки ёғли озиқ-овқатни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилади. Аниқроғи, юрак учун айнан тўйинган ёғлар (ҳайвон ёғлари, сариёғ ва бошқалар) зарарли.

2010 йилда олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар бу назариянинг нотўғри эканлигини исботлади. Тадқиқотчилар 345 минг одамнинг аҳволи ва овқатланиш одатларини ўрганиб чиқди ва ҳайвон ёғлари юрак касалликлари сонини оширмаслигини аниқлади.

Умуман олганда, таомномангиздан мой ва бошқа ёғли тансиқ овқатни тўлиқ чиқариб ташлашга шошилманг. Калорияга эътибор бериш ва жисмоний ҳаракатлар тўғрисида унутмаслик кераклиги эса бошқа масала.

Иккинчи ёлғон
Кўпроқ витаминлар енг, шунда касал бўлмасдан узоқ ва бахтли яшайсиз. Айниқса, антиоксидантлик хусусиятига эга бўлган C витаминига таяниш лозим.

Одамнинг етарлича тўлиқ фаолият кўрсатиши учун, шубҳасиз, витаминлар зарур: уларнинг бир қисмини организм ўзи ишлаб чиқаради, бир қисмини эса озиқ-овқатдан олади.

Ҳақиқатан ҳам витаминлар етишмаслигидан касал бўлиш мумкин, бундан 200 йил аввал эса C витаминининг жиддий етишмаслиги натижасида келиб чиққан синга касаллиги туфайли одамлар ҳалок бўлган.

Ўтган асрнинг 60-йилларида Нобель мукофоти лауреати, биолог Лайнус Полинг C витамини шамоллашда ёрдам беради, деган тахминни олға сурди. Лекин жиддий илмий тадқиқотлар бу витаминнинг қудратли кучи ҳақидаги оптимистик руҳдаги назарияларни тасдиқламади.

Витаминлар умрнинг узунлигига таъсир қилмайди ва касалликларни даволай олмайди — бу уларнинг вазифаси эмас. Аксинча, ҳатто витаминларни ортиқча қабул қилиш бироз умр­ни қисқартириши ҳам мумкин. Шунинг учун витаминларни шифокорнинг тавсияси бўйича қабул қилиш лозим.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Биз ишониб келган икки ёлғон