Ҳар куни хурмо есангиз танангизда нима ўзгаради?

1 дақиқа ўқиш344
Ҳар куни хурмо есангиз танангизда нима ўзгаради?

Хурмодаги табиий шакарлар — глюкоза, фруктоза ва сахароза — организмга тез энергия беради. Бу энергия кескин кўтарилмайди, аксинча, аста-секин ошиб, чарчоқни камайтиради. Машқдан кейин 2–3 дона хурмо есангиз, диққатингиз қайта тикланади.


Ҳазм тизими енгил ишлайди

Хурмо — толаларга бой мева. У ичак ҳаракатини нормаллаштиради, қабзиятнинг олдини олади ва пробиотик бактерияларни кўпайтиришга ёрдам беради. Кунига 3–4 дона хурмо токсинларни тезроқ чиқариб, ичакни тозалайди.


Юрак ва қон томирлар учун фойдали

Хурмо таркибидаги калий, магний ва антиоксидантлар юрак фаолиятини мустаҳкамлайди. Калий қон босимини барқарор сақлайди, магний юрак мушакларини ҳимоялайди, антиоксидантлар эса “ёмон” холестеринни камайтиради. Натижада қон томирлар соғлом ва эластик бўлиб қолади.


Суяклар мустаҳкамланади

Хурмода калций, фосфор, магний ва бор етарлича. Бу моддалар суяк зичлигини оширади, мўртлашиш хавфини камайтиради. Мунтазам хурмо истеъмол қилинса, суяклар кучлироқ бўлади.


Иммунитетни кўтаради

A, C, D витаминлари ва темир моддаси иммун тизимни “кўтариб” қўяди. Хурмо организмни шамоллаш ва вирусларга қарши чидамли қилади. Бета-каротин эса терини силлиқ қилади, қариш жараённи секинлаштиради.


Танани тозалайди

Хурмо антиоксидантларга бой бўлгани учун жигарни фаол ишлатади, оғир металл ва зарарли моддаларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Детокс учун табиий ва ёқимли усул десак хато бўлмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?