
Микел Артета 2019-йил охирида "Арсенал" бош мураббийи лавозимини эгаллашидан олдин уч ярим мавсум давомида "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиоланинг мураббийлар штабида ишлаган эди. У ўша пайтда нега Гвардиола жамоасига қўшилишни танлагани ҳақида фикр билдирди.
"Эҳтимол, бизнинг фалсафий қарашларимиз ва "Барселона"да қандай тарбия кўрганимиз ўхшаш бўлгани сабаб бўлса керак. Бундан ташқари, мен бошқа инсонлардан ўрганиш ва турли хил тажрибалар ортиришни тўғри деб билдим.
Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши қарорлардан бири бўлди", — деди Артета Sky Sports нашрига. "Арсенал" Англия чемпионатининг 11 туридан сўнг 26 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.