Ҳибсхоналарда сайр вақти ва харажат лимити оширилади

1 дақиқа ўқиш129
Ҳибсхоналарда сайр вақти ва харажат лимити оширилади

Ўзбекистонда ҳибсда сақланаётган шахслар ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган янги тартиблар жорий этилиши кутилаяпти. 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Лойиҳа тергов ҳибсхоналаридаги шароитни яхшилаш, амалдаги қоидаларни халқаро стандартларга яқинлаштириш ва инсонпарвар ёндашувни кучайтиришни мақсад қилади.

Янгиликларнинг энг муҳим қисми — очиқ ҳавода бўлиш вақти ва молиявий харажат лимити оширилаши. Мавжуд тартибга кўра, маҳкумлар кунлик сайр учун камида бир соат ажрата оларди. Янги нормалар қабул қилинса, дам олиш ва байрам кунларида уларга камида икки соат сайр қилиш ва жисмоний машқлар билан шуғулланиш имкони берилади.

Молиявий чекловлар ҳам қайта кўриб чиқилади. Ҳозирда маҳкумлар ўз эҳтиёжлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи — 635 500 сўмгача маблағ сарфлаши мумкин. Қонун кучга кирса, лимит 100 фоизга, яъни 1 271 000 сўмгача кўтарилади.

Ҳужжат тергов изоляторларидаги турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган бир қатор қўшимча нормаларни ҳам ўз ичига олади. Омбудсман фикрича, бу ўзгаришлар инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлаб, миллий қонунларни халқаро тажрибаларга яқинлаштиришга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?