
Аёллар ҳақиқатан ҳам юморни яхши кўради ва янги тадқиқотлар бу ҳеч қандай афсона эмаслигини кўрсатмоқда. Уларнинг фикрига кўра, қизиқарли ва ҳазилга бой эркаклар кўпинча ташқи қиёфаси чиройлилардан кам бўлса ҳам, устунликка эга. Юмор кўп ҳолатларда ташқи кўриниш ва мавқеидан муҳимроқ саналиши мумкин.
Daily Mail маълумотига кўра, бунинг сабаби шундаки, эркаклар кўпинча ўз устунлигини намойиш этишни хоҳлайди, аёллар эса юзда табассум уйғотадиган, ҳаётни енгилроқ ҳис қилдирадиган шерикни қидиради. Шу тарзда Пит Дэвидсон ҳам Ким Кардашьян ва Ариана Гранде каби машҳурларнинг қалбини забт этган.
Буюк Британияда 1200дан ортиқ катталар иштирокида ўтказилган тадқиқотда олти шахсий сифат баҳоланди: бойлик, чирой, шуҳратпарастлик (амбиция), ҳазил туйғуси (юмор), ақл (интеллект) ва меҳр-мурувват. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, аёллар ўзларидан чиройлироқ ва ақллироқ бўлса ҳам, юмор ва амбицияга эга шерикни қўллаб-қувватлайди. Эркаклар эса ўз навбатида завқли ва молиявий жиҳатдан барқарор бўлишга ҳаракат қилади, ҳатто ташқи кўринишда камчилик бўлса ҳам.
Тадқиқотчилар бу тенденциянинг эволюцион сабаблари борлигини таъкидлайди: аёлларнинг чиройлилиги репродуктив салоҳиятининг кўрсаткичи ҳисобланади ва «эволюция валютаси» сифатида хизмат қилади. Қизиқчилар ҳаёти ҳам бу назарияни тасдиқлайди: Мистер Бин Роуэн Аткинсон визажист Сунетра Шастрига, Саша Барон Коэн актриса Айла Фишерга, Джонни Вегас эса продюсер Майя Данфига уйланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.