Ҳар куни мандарин ейиш: фойдалар ва эҳтимолий зарарлар

1 дақиқа ўқиш335
Ҳар куни мандарин ейиш: фойдалар ва эҳтимолий зарарлар

Қиш фаслининг энг севимли меваларидан бири — мандарин. Унинг ўзига хос ҳиди, ёқимли шимѐғли таъми ва кўтаринки кайфият уйғотадиган хусусияти бор. Лекин ҳар куни мандарин ейиш наfaqat завқ, балки организм учун бир қатор фойдаларни ҳам беради. Шу билан бирга, меъёрдан ошса айрим ноқулайликлар ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Қуйида мандарин истеъмолининг асосий фойдалари ва эҳтимолий зарарларини жамладик.


Фойдали томонлари

1. Иммунитетни кучайтиради

Мандарин — С витаминининг энг яхши манбаларидан бири. У организмни вируслардан ҳимоя қилади, шамоллашга қарши табиий қалқон яратади.

2. Қон томирлар учун фойдали

Меванинг таркибида калий, флавоноидлар ва антиоксидантлар кўп. Улар қон айланишини яхшилайди, “ёмон” холестеринни камайтиради ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди.

3. Ҳазмни енгиллаштиради

Мандариндаги табиий толалар ичак фаолиятини жадаллаштиради. У ҳазмни енгиллаштиради, қабзиятнинг олдини олади ва токсинларни чиқаришга ёрдам беради.

4. Оғирликни назорат қилади

Калорияси паст, табиий шовулли таъми туйғуни узоқ сақлайди. Ширинлик ўрнида истеъмол қилинса, ортиқча вазндан ҳимоя қилади.

5. Терини янгилайди

С витамини ва антиоксидантлар теридаги коллаген ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Бу терини таранг, силлиқ ва ёш кўринишга олиб келади.


Эҳтимолий зарарлари

1. Меъёрдан ошса, аллергия кузатилиши мумкин

Цитрус меваларига сезгир инсонларда тошма, қизиллик ва қичишиш каби белгилари пайдо бўлиши эҳтимоли бор.

2. Ошқозонни безовта қилиши мумкин

Мандариндаги кислота миқдори юқори бўлгани учун гастрит, ошқозон яраси ёки кислоталилик юқори инсонларда оғриқ ёки кучайиш кузатилиши мумкин.

3. Шакар миқдорига эътибор керак

Мандаринда табиий шакар бор. Меъёри билан фойдали, аммо диабет билан оғриганлар уни шифокор маслаҳати билан истеъмол қилгани маъқул.

4. Жуда кўп ейилса, ич кетиши мумкин

Толалар кўплиги айрим инсонларда ич кетиш, ич сийраклашуви ёки ичакларда ноқулайлик келтириб чиқариши эҳтимоли бор.


Қанча мандарин истеъмол қилиш тавсия этилади?

Мутахассислар кунига 2–3 дона мандарин етишни оптимал деб ҳисоблайди. У меъёрда фойдали, иммунитетни қўллаб-қувватлайди ва кун давомида энергия беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?