date

Ўзбек шахматида тарихий ярим финал

Ўзбек шахматида тарихий ярим финал
Бугун ўзбек шахмати тарихида илк бор Жаҳон кубогида икки нафар ўзбек шахматчиси ярим финалга йўл олди. Жавоҳир Синдоров тай-брекда Хосе Мартинезни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Шу тариқа, Нодирбек Якуббоев билан биргаликда ўзаро баҳс олиб боради.

Бу натижа шуни англатадики, Жаҳон кубоги финалида 100 фоиз бир нафар ўзбек шахматчи ўйнаш имконига эга бўлди. Шу билан бирга, Жаҳон шахмат тожи учун йўлланма берадиган Номзодлар турнирида камида бир нафар ўзбек шахматчиси иштирок этади – бу ўзбек шахмати тарихида илк бор содир бўлмоқда.

Жаҳон кубогида дастлабки учта ўринни эгаллаган шахматчилар Номзодлар турнирига йўлланма олади. Ҳозир ярим финалга чиққан тўрт шахматчидан икки нафари ўзбеклар бўлиб, ярим финал ва 3-ўрин учун баҳс натижасига кўра, иккаласи ҳам ушбу нуфузли турнирга йўлланма олиш имкониятига эга.

Ўзбекистон шахмат федерацияси ва шахмат ихлосмандлари икки шахматчимиз – Нодирбек Якуббоев ва Жавоҳир Синдоровнинг муваффақияти билан табриклайди ва уларга кейинги баҳсларда омад тилайди. Ушбу тарихий натижа ўзбек шахматининг халқаро майдондаги обрўсини янада оширишга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек шахматида тарихий ярим финал