Ҳиссий жиҳатдан “ёниш” – бутун дунёдаги истеъдодли ходимларнинг компаниялардан кетиб қолиш сабабларидан биридир. Менежерлар, врачлар, педагоглар, дастурчилар, ҳуқуқшунослар, молиячилар – интровертларнинг кўпчилиги кундалик иш кунига нисбатан ўз қизиқишини йўқотмоқда. Аёнки, ички мойилликдан ташқари одамлардаги бу ҳолатни яна чуқурлаштирувчи ташқи омиллар ҳам мавжуд. Parallels вице-президенти ва асосчиларидан бири Николай Добровольский раҳбарларнинг “ишдаги ёнғинлар”га сабаб бўладиган одатий хатолари ҳақида ҳикоя қилади.
1-хато. Сукут
Муаммоларнинг катта қисми “ичидагини тўлиқ айтмаслик” сабаб юзага келиши кўпчиликка аён. Минглаб можаролар қисқа суҳбат билан ҳал этилиши мумкин эди. Бироқ бунинг ўрнига - сукутга айланган жимлик. Айнан шу сабаб хавотир, ноаниқлик, миш-мишлар юзага келади. Одатий “Ишларнинг қалай” саволида ҳеч қандай мураккаб жиҳат мавжуд эмасдек туюлади. “Яхши!” ёки “Аъло даражада!” деган жавобни билгач, олға ҳаракатланиш мураккаброқ.
Кўплаб йирик иш берувчилар ходимлар билан шахсан мулоқот қилиш имкониятини йўқотиб, бизнес-жараёнларни ғаройиб тарзда йўлга қўяди. Буни тушуниш мумкин. Агар сен икки-уч кишидан иборат стартап бўлсанг, сизлар бир ҳаводан нафас оласиз. Кутилмаганда ўсиб, улкан корпорацияга айлангач, сизда дунё бўйлаб юзлаб ва минглаб ходимлар бўлганида ҳар бир ҳамкасб билан кўришиш имконсиз бўлади. Унинг ҳиссий ҳолатини баҳолашни эса айтмаса ҳам бўлади. Бироқ ҳатто ана шундай улкан конструкцияда “дилдан суҳбат”нинг ҳам ўрни бор. Истак бўлса, ресурс ва инструментлар топилади.
Ечим. Ходимлардан турли масалалар бўйича фикрларини сўрашдан уялманг. Бугун ходимлар ўртасида сўровнома ўтказиш учун онлайн-сервислар талайгина. Шунингдек, ҳамкасблар билан норасмий суҳбатлар ўтказишни қоидага айлантиринг. Бу дунёқарашингизни кенгайтиради.
Масалан, мен бир ўзим овқатланмасликни қоидага айлантирдим. Компаниянинг бўлинмаларидаги оддий ходимлар билан норасмий учрашувларни режалаштиришга ҳаракат қиламан. Дастлаб одамлар тушликка таклифимни эҳтиёткорлик билан қабул қилишарди. Бироқ бир неча учрашувлардан сўнг, бу “гиламга чорлов” эмаслигига ишонч ҳосил қилгач, унга нисбатан хотиржамлик билан муносабат билдира бошладилар.
2-хато. Бефарқлик
«Ватан менга нима қилиб берди эмас, сен унга нима қилиб бердим, дея савол бер!» Жон Кеннедининг бу машҳур фикри ушбу бандни тўлиқ тасвирлаши мумкин. Бу катта механизмлардаги кичик винтлар ҳақидаги ҳикоя. Ходимлар ишдан кетишининг энг кўп учрайдиган сабаби нима эканини биласизми? «Раҳбарим менга ҳеч қачон «раҳмат» демаган».
Фото: pixabay
Миннатдорчиликдан ташқари, одамлар исталган кўринишдаги қўшимча рағбат мавжуд эмаслигидан азият чекишади.
Баъзилар доимий маош одамларни ривожлантириш учун ягона иштиёқ дея нотўғри фикр юритишади. Албатта, моддий бонуслар аҳамиятини инкор этиш аҳмоқлик, бироқ қўшимча инструментлардан фойдаланмаслик икки марта кўпроқ камчиликдир.
Ечим. Рағбатлантиришнинг қўшимча номоддий тизими тўғрисида ўйлаб кўринг. Агар одамлар шунга лойиқ бўлса, уларга миннатдорчилик билдиришдан уялманг. Ҳамкасблар билан норасмий учрашувлар ҳам баъзида мўъжизалар содир этади. Ходимнинг туғилган кунида ҳамкасблар томонидан
берилган оддийгина торт ҳам катта аҳамият касб этади. Ходимларга ўз аҳамияти ва ўрнини ҳис қилиш имконини бериш лозим. Жамоа билан ижобий ҳиссиёт ва норасмий алоқалар қанчалик кўп бўлса, уларни узиш ҳамда кетиш учун ариза ёзиш қийин бўлади.
Масалан, биз ходимларнинг оила аъзолари билан корпоратив тадбирлар ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бу яқинларимизга жамоага алоқадорлик, ходимлар учун эса компания учун аҳамиятга эгалик ҳиссини беради. Шунингдек, бизда ҳар чоракда жамоанинг менежмент билан учрашувлари мавжуд. Одатда бу яқин муддатга белгиланган натижа, режа ва вазифалар тўғрисидаги норасмий суҳбатдир. Бундан ташқари, компания учун муҳим бўлган ҳар қандай қарорлар бўйича ходимлар ўртасида сўровнома ўтказамиз. Очиқлик ва жамоавий руҳ – корпоратив маданиятимиз асосидир.
3-хато. Босим
Эҳтимол бу хатонинг сабаби бизнинг совет ўтмишимиз билан боғлиқдир. Ўша вақтда “1. Раҳбар доим ҳақ!” ва “2. Агар раҳбар доим ҳақ бўлмаса, 1-бандга қара” эди.
Қўл остидаги ходимларга доимий босим ўтказиш эртами ёки кечми зўриқишга олиб келади. Бу нима учун содир бўлади? Сабаби жуда кўп бўлиши мумкин.
Қаердадир раҳбар ходимларга дам олиш имконини бермай, микроменежмент билан ўралашиб қолди. Бошқа ерда ўзининг юксак даражаси ва аҳамиятини намойиш этиш учун мутахассислар томонидан бажарилган ишга ўта танқидий баҳо беради. Нима бўлганида ҳам натижада кучли даражада жаҳли чиққан, бу вазиятдан қаерга қочишини билмаётган ходимга дуч келамиз. Тўғри дея ҳисобланган ечим – чиқиш томонга қараб йўналиш бўлади. Вазифангиз уни ўз вақтида бу фикрдан қайтаришдан иборат.
Ечим. Хеч ким хатолардан холи эмас. Раҳбар бўлиб туғилишмайди. Аммо бу асосий кўникмаларни ўрганмасликни англатмайди. Ўз мансабини суиистеъмол қилаётган раҳбарларга менежментнинг бош тамойилларини ўргатиш учун вақт сарфланг. Ходимларга ўз-ўзини яхши рўёбга чиқариш учун муҳит зарур.
Яна ҳамкасбларга хато қилиш ҳуқуқи мавжудлиги ҳақида сўзланг. Баъзида муваффақиятсизликларни четлаб ўтиб бўлмайдиган ҳолатлар бўлади. Йўқотганларингиз – донолик ва ходимнинг келажакдаги тажрибаси учун тўлов. Бир хил хатолар доимий равишда қайтарилавериши эса бошқа гап. Бу ҳолатда мулойимлигингиз ва қатъиятсиз бўлишингиз нотўғри талқин этилиши мумкин. Қатъийлик билан ҳаракат қилинг!
4-хато. Масъулиятсизлик
Ҳамма ҳам одамларни бошқаришни янги назариялари моҳиятини тушунавермайди. Одатда бу “назоратни камайтириш керак” даражасида қолади. Бу ерда ялпи диктатурага қарама-қарши ялпи анархия юзага келади. Бу одамлар ҳар қандай йўналишни йўқотиши ва ишхонада очиқчасига шахсий ҳаёти билан яшашини англатади. Иш вақтида шахсий иш билан шуғулланади ва ҳар қандай норма, регламентларни инкор этади.
Ходимлар эркинлик билан нафас олишининг нима ёмон тарафи бордек туюлиши мумкин. Бироқ бироз вақт ўтиши билан раҳбарият томонидан ташлаб қўйилганлик ва қизиқиш йўқолиши ҳиссини уйғотади.
“Капитансиз кема” иборасига мос келадиган вазият. Ҳиссий ёниш ҳолатидаги одамлар учун бу нимаси билан ёмон? Апатия, жаҳл ва қояларга урилмасидан олдин “чўкаётган кемадан” қочиш ҳиссини уйғотади.
Ечим. Бизнесингизнинг асосий жиҳатларини назоратдан қочирманг. Истиқболли йўналишларни белгилаб олинг ва аҳамиятга молик нуқталардаги жараёнларни назорат қилинг. Одамлар нима содир бўлаётганини тушунишингиз, керакли вазиятларда масъулиятли қарор қабул қилишга ёрдам беришингиздан хабардорликлари муҳим.
5-хато. Пессимистлик
Ҳар қандай салбий ҳиссиётларни грипп билан таққослаш мумкин. У тез юзага келади ва зудлик билан одамни кучдан қолдиради. Баъзида у ҳақиқатан ҳам вирусли характерга эга бўлади. Салбий ҳиссиётларни юқтириш жамоада ёруғлик тезлигида тарқалади. Топ-менежер томонидан айтилган биргина гап бутун бир компаниянинг ҳиссий фонига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса сиз 24/7 давомида табассум қилиб юришингиз ва ялпи позитив ҳолатини намойиш этишингизни англатмайди. Бироқ ортиқча пессимистлик жамоанинг иштиёқи “ўлишига” сабаб бўлади.
Фото: pixabay
Ечим. У ёки бу воқеаларга ўта салбий баҳо бермасликка ҳаракат қилинг. Сиз томондан айтилган сўзларнинг қиймати ҳақида ўйланг. Агар салбий ҳолатларни четлаб ўтиш имконсиз бўлса, буни вазиятнинг конструктив ечими бўйича таклифлар билан амалга оширилгани маъқул.
6-хато. Расмийлик
Ҳеч ким бефойда иш билан шуғулланишни истамайди. Бироқ “ўсиш касаллиги”га чалинган йирик компаниялар регламент, ҳисобот ва нормативларга “муккасидан кетади”. Келишувлар миқдори хато-камчиликлардан қутқармайди ва натижалар учун кафолат бермайди, бироқ улкан бюрократик аппаратнинг наноқисмларига хавфсизлик ҳиссини беради.
Ечим. Бюрократия ва бемаъноликка қарши курашинг. Баъзида ўзингизга “Бу жараён бизга нима учун керак?” каби саволни бериш фойдали. Кўп ҳолларда “бу тарихдан шундай шаклланган” жавоби кўп куч ва ресурсларни бекорга сарфлайди ва компанияларга деярли ҳеч нарса бермайди. Бунга ходимларнинг ҳиссий “ёниши” қўшилса, сиз ички жараёнларни соддалаштириб, атрофдагиларнинг ҳаётини бироз яхшилашга муваффақ бўласиз.
Масалан, биз йилда икки марта компания ички бўлинмаларидаги ишдан қониқишни билиш учун сўровнома ўтказамиз. Ҳар бир ходим нима ёқиши ва ёқмаслиги ҳақида ўз фикрини айтиши мумкин. Бу кундалик назардан четда қоладиган нарсаларни аниқлаш ва жамоанинг мижозга йўналганлиги даражасини оширади.
7-хато. Жаҳл
Ҳеч ким унга бақиришлари, таҳдид қилишларини ёқтирмайди. Шуниси қизиқки, ҳозиргача ижтимоий тармоқларда компания ва одамларнинг жиноят кодекси ёқасидаги воқеалари учрамоқда. Раҳбарлар, кўпинча бизнес эгалари ходимлари билан суҳбатда конструктив танқиддан кўра кўпроғини ўзларига эп кўрадилар.
Фото: pixabay
Ечим. Маълумот ва одамлар билан ишлашни ўрганинг. Асоссиз жаҳлга йўл қўйманг. Ёдингизда бўлсин, ижтимоий тармоқлар ривожлана боргани сайин ҳар қандай агрессив ҳолат бир сония ичида YouTube ёки Facebook лентасидан жой олиши мумкин. Маълумки интернетга тушган нарса, у ерда қолади.
Компаниямизда атрофдагилар билан дўстона муносабатда бўлиш қоидага айланган. Ҳақорат ва агрессия ҳар қандай даражада ҳам қўллаб-қувватланмайди.
Мен одам қадр-қимматини камситиш учун ҳеч қандай сабаб мавжуд эмас, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳар қандай можароли вазиятларнинг олдини олишга ҳаракат қиламиз. Агар агрессия мавжуд бўлса, унинг асл сабабини излаш керак бўлади. Одатда у бир-бирини тушуниш ва ўзаро ҳурматга боғлиқ бўлади.
8-хато. Ёлғон
Ёлғон гапириш – ёмон. Ростгўйлик фойдали. Бу дунёдаги миллионлаб одамлар томонидан исботланган. Бироқ ҳар сафар менежерлардан кимдир буни инкор этишга ҳаракат қилади. Одамлар кўринганига қараганда ақллироқ. Ҳар бир яширин нарса бир кун келиб намоён бўлади.
Фото: allday.ru
Ечим. Ёлғон кутишлар илдиз отишига йўл қўйманг. Ходимлар билан мулоқот алдовга асосланиши яхшиликка олиб келмайди. Бари одамлар ёдида қолади. Обрў ва ишонч – бир неча йил давомида йиғиб бориладиган ва сония ичида қулаб тушадиган юпқа материядир.
Ҳақиқатни тушунарли тилда, ҳеч қандай лирик чекинишларсиз баён этинг. Айнан шу йўл орқали содир бўлганларнинг сабабини тушунтириш ва асаб толаларини сақлаб қолиш мумкин бўлади.
Оммавийлашмаган қарорлар учун жавобгарликни қўл остингиздагилар зиммасига юкламаган маъқул. Агар ҳамкасбларга “ёмон хабар”ни етказиш керак бўлса, буни воситачиларсиз, шахсан ўзингиз амалга оширинг. Мен компания учун аҳамиятли янгиликларни ўзим етказишга ҳаракат қиламан. Одамлар тушунарсиз вазиятларда ёнимга келиб, саволлар беришлари ва ўринли жавоб олишлари мумкинлигини билишади. Бу эса миш-мишлар учун замин юзага келмаслигининг олдини олади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади