Чумолилар ҳам эпидемияга қарши “ақлли муҳофаза” қурар экан

1 дақиқа ўқиш252
Чумолилар ҳам эпидемияга қарши “ақлли муҳофаза” қурар экан

Британиялик олимлар ҳайратланарли табиат сирини очишди — чумолилар ҳам касаллик хавфини ҳис этганда ўз уйларини “қайта лойиҳалашар” экан.

Бристол университети тадқиқотчилари аниқлашича, чумолилар инфекция тарқалишини олдини олиш учун уяларининг ички тузилишини ўзгартиришади. Улар кириш жойларини кенгайтириб, камераларни ажратиб қуриш орқали ҳашаротлар орасидаги бевосита алоқани камайтиради.

Тадқиқот phys.org сайтида чоп этилган бўлиб, мутахассислар буни ҳайвонлар оламида биринчи марта кузатилган ҳолат сифатида таъкидлашган. Олим Люк Лекининг сўзларига кўра:

“Бу — инсондан бошқа жонзотнинг ўз муҳитини касаллик тарқалиш хавфини пасайтириш мақсадида ўзгартириши илк бор илмий исботланган ҳолат”, — деди у.

Тадқиқот жараёнида олимлар икки гуруҳга бўлинган 180 та ишчи чумолини кузатишган. Улар тупроқ билан тўлдирилган идишларда янги уя қуришган. Бир гуруҳга кейинчалик замбуруғ споралари таъсир эттирилган ва 6 кун давомида уларнинг фаолияти махсус микро-КТ сканер орқали 3D форматда таҳлил қилинган.

Натижалар шундан далолат бердики, чумолилар қурган “қайта лойиҳаланган” уялар инфекция тарқалиш хавфини анча пасайтиради. Бу эса уларнинг ижтимоий иммунитет тизимида муҳим рол ўйнайди.

Мутахассислар таъкидлашича, бу кашфиёт инсон жамияти учун ҳам ибрат бўлиши мумкин. Айниқса, эпидемиялар даврида шаҳарлар архитектураси ва жамоат муҳитини шундай тарзда бошқариш мумкинки, хавф даражаси сезиларли камайсин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?