Олимлар хотирани мустаҳкамлашнинг табиий ва оддий усулини топди

1 дақиқа ўқиш22.8K
Олимлар хотирани мустаҳкамлашнинг табиий ва оддий усулини топди

Хотира ва диққатни кучайтириш учун қиммат дорилар ёки махсус курсларга эҳтиёж йўқ. Яқинда “Food & Function” (F&F) илмий журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда. Олимлар аниқладики, тўлиқ донли маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш ўрта ва катта ёшдаги одамларда ақлий фаолиятни сезиларли даражада яхшилайди ва ёшга боғлиқ хотира пасайиши хавфини камайтиради.

Тадқиқотда Хитойда яшовчи 5000 дан ортиқ киши иштирок этган бўлиб, уларнинг ўртача ёши 64дан юқори бўлган. Мутахассислар иштирокчиларнинг овқатланиш одатларини диққат билан таҳлил қилиб, натижаларни хотира, диққат ва ақлий тезликни аниқловчи тестлар билан таққослашган.

Маълум бўлишича, ҳар куни тахминан 75 грамм тўлиқ донли маҳсулот (жумладан, буғдой, сулу ёки жавдар) истеъмол қилган иштирокчилар барча когнитив тестларда юқори натижалар кўрсатган. Улар енгил ақлий бузилишлар ва хотира сустлашувини бошдан кечириш эҳтимоли 18 фоизга кам бўлган.

Қизиғи шундаки, дон истеъмоли билан оғзаки хотира, диққатни жамлаш ва тез фикрлаш қобилияти ўртасидаги боғлиқлик айниқса аниқ намоён бўлган. Олимлар бу ҳолатни дон таркибидаги муҳим моддалар — табиий толалар, Б гуруҳи витаминлари, магний ҳамда антиоксидантлар билан изоҳлайдилар. Ушбу элементлар мия нейронларини ҳимоя қилиб, қон айланишини яхшилайди ва ақлий фаолиятни қўллаб-қувватлайди.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, диетада тўлиқ донли маҳсулотлар улушини ҳатто бироз оширишнинг ўзи ҳам катта ёшда мия соғломлигини сақлашнинг осон ва табиий йўли бўлиши мумкин.

Шу боис олимлар ҳар куни нонушта ёки тушликда тўлиқ донли нон, сулу ёки жавдар ботқоғи каби маҳсулотларни қўшишни тавсия этади. Бу нафақат хотирани мустаҳкамлайди, балки умумий энергияни ҳам оширади ва кайфиятни барқарор сақлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?