TBC Bank тадқиқот ўтказиб, қайси соҳа ходимларига кредит олиш учун аризалар кўпроқ маъқулланишини аниқлади.
TBC Bank томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, таълим, давлат корхоналари, саноат, соғлиқни сақлаш ва савдо соҳалари ходимлари кредитларни осонроқ маъқуллайдилар.
Нима учун айнан улар кўпроқ маъқулланади?
Ушбу соҳаларда ишлайдиган одамларга одатда даромадни тасдиқлаш осонроқ: улар расман иш билан таъминланган, барқарор маош олади ва тажриба орттиради. Буларнинг барчаси уларни банк олдида янада ишончли қарз олувчига айлантиради.
Кўпинча нимага кредит олишади?
Кўпинча одамлар кундалик харажатлар, таъмирлаш, техника, машина сотиб олиш ва ўқиш тўловлари учун кредит расмийлаштирадилар.
Бошқа соҳада ишлаётган бўлсам-чи?
Бу соҳаларда ишга жойлашиш кредит олишнинг кафолати эмас. Қарорга бошқа омиллар ҳам таъсир қилади, масалан, ёш, кредит тарихи ёки коммунал хизматлар учун қарзлар.
TBC UZ иловасида қанча миқдорда кредит олишингиз мумкинлигини билиб олинг. Ариза топширинг ва бир дақиқада жавоб олинг*
* 300 000 та охирги фойдаланувчи орасида кредит бўйича қарор қабул қилишнинг ўртача вақти. Аниқ вақт кредит тарихингизга боғлиқ ва бир дақиқадан кам ёки кўпроқ вақт олиши мумкин. Ставка 28%-49%, муддат 3-36 ой, сумма 300 минг-100 млн сўм.
Тўлиқ шартлар: go.tbcbank.uz/rukreditinfo
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!