15:38 / 14.08.2018
5 537

«Сигир»ни одамга айлантирган Ибн Сино

«Сигир»ни одамга айлантирган Ибн Сино
Бир одам ақлий заифлик касаллигига дучор бЎлибди. У Ўзини сигир деб ўйлаб, сигирларга ўхшаб титиб овқатланар ва мурар эди. Беморнинг ҳолати кундан-кунга оғирлашибди ва қассобга бориб, уни қурбон қилишларини айтибди.

Уни даволашда ҳеч қандай хийла кор қилмас экан. Охири Ибн Сино «сигир»ни даволашга қарор қилиб, уни боғлашга буюрибди. Сўнгра уни сўйиш учун ўткир пичоқ келтиришларини айтибди. Бемор эса қурбонлик қилиниши учун таслим бўлиб ётиб олибди.

Ибн Сино паришонхотир бўлиб турган одамларнинг ҳузурида ўткир пичоқни қўлига олиб, беморга яқинлашибди. Шунда беморга бир назар ташлгандек бўлиб, дебди:

— Бу сигирга нима бўлган ўзи? Жуда заиф ва нимжон экан. Оч қолганидан овозиям чиқмаяпти, ёғиям йўқ. У қурбонликка ярамайди, — дебди.

Шунда бемор жавоб бериб дебди:

— Сўяверинг, сўяверинг. Қурбонлик хайрлидир.

— Еб семирмагунингча ва то таом учун сендан бирон бир хайрли нарса чиқмагунича сени сўймайман.

— Айтганларингизни қилганимдан кейин мени сўясизми?

— Ҳа, сўяман.

— Унда мен нима қилай ҳозир?

— Семиргунингча одамга ўхшаб овқатланасан. Сўнгра сигирга ўхшатиб сени сўйиб ташлайман.

Шундан сўнг бемор овқатга риоя қила бошлабди. Ибн Сино эса то комил шифо топиб кетмагунича, унинг таомига дорилар қўшиб бераверибди. Бемор соғайиб кетгач, Ибн Сино у билан кўришиб сўрабди:

— Семирган сигирнинг холи не кечди?

Бемор жавоб берибди:

— Унга ақл кирди!

Манба: "Ҳордиқ"

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Сигир»ни одамга айлантирган Ибн Сино