— Вой, дадаси-ей, қизингизнинг соғинганини айтмайсизми!.. Кетганингиздан бери кўз юммади. Боягина зўрға ухлатиб қўйдим. — Ҳамида ясама илтифотлар билан оғу қўшилган бир коса овқатни секин келиб Матназарнинг олдига қўйди. — Олинг, дадаси, атайин сиз учун тай±рладим бу овқатни. Емасангиз, хафа бўламан… Агар истасангиз, овқатдан… Укангизгаям берворай-а?..
Матназар ялт этиб Ҳамидага қаради. Негадир унинг кўзлари бежодек эди. Устига устак эри кўзларига боқиши билан у дарҳол бошини эгиб олди…
— Матназар, ҳов Матназар!.. — эндигина қўлига қошиқни олиб косага энгашган ҳам эдики, кўча томонда кимдир чақиргандек туюлди.
— Ҳа-а, ҳозир! Мана, кетяпман!..
— Э, бемалол овқатланишгаям қўйишмайди-я!.. —норози тўнғиллаб қўйди Ҳамида. — Қўйинг, чақирса ўлиб кетмайдими ким бўлсаям!?. Овқат совиб қолади.
— Дадангмасмикан ишқилиб? — Матназар эҳти±ткорлик билан ўрнидан туриб кўча тарафга кўз ташлаган бўлди. — Пойлаб келган бўлмасин тағин?
— Дадам келадиган бўлса, чақириб ўтирмай ўзи кириб келаверади. Келинг, овқатга қаранг!.. Биронта оғайниларингиздандир-да!..
— Тўхта, мен чиқиб хабар олай-чи!..
У шошилмасдан юриб бориб кесак девордан кўчага мўралади.
— Э, Қулмат, сенмидинг? Киравермайсанми чақириб ўтирмай!?. — Матназар хўппа семизгина, паст бўйли, қисиқ кўз дўстини кўриб қўл силтади. — Нима, бегонамидинг? Келиб юрган жойинг-ку!..
— Сен уйдамисан-йўқми деб ўйладим-да!.. — Матназар эшикни очиб ташқарига қадам қўйгани заҳоти қучоғини очди Қулмат. — Ҳарқалай, ҳамма гапдан хабарим бор.
— Тўғриси, ошна, бирровга келгандим. Анави қўймади юринг деявериб…
— Менга қара, қайнотанг қарзини қистаб қўйма±тганмиш деб эшитиб қолдим. Тўғрими?
— Ҳа, ана, уйниям бузишни бошлаб юборибди қари тулки.
— Йўғ-э, уйни нимага бузади?
— Билмадим…
— Жа бўшсан-да ўзингам!.. — Матназарни койиган бўлди Қулмат. — Шунча гап-сўз ўтибди. Бормайсанми қиморхонага, менга бир оғиз шипшитмайсанми?!. Ўзим келмасам юравераркансан-да индамай-а?..
Матназар индамай бошини эгди.
— Энди гап мундай. — давом этди Қулмат ва қўйнидан бир даста пул чиқарди. — Манави икки юз минг сўм. Нақд. Мана шуни олгин-да, қайнотангнинг қарзидан қутул!..
— Э, йў-ўқ, — пулларни қайтадан Қулматнинг қўлига тутқазди Матназар. — Мен сендан пул ололмайман…
— Бошимни қотирмасанг-чи!.. Ол дегандан кейин олавермайсанми?!.
— Ахир… Қандай узаман сенга бу пулларни кейин…
— Эртага бер демадим-ку!.. Қўлингга пул тушганда узарсан… Айтганча, менга қара, уйланибсан деб эшитдим… Қалай, яхшимикан? Келишгангинамикан ўзи?.. Ёмонса-ан Матназар!.. Қачон ювамиз энди-а?..
— Фурсати кеп қолар…
— Бўпти, сен дарҳол қарзингдан қутул, дўстим!.. Уйингни буздириб ўтирасанми?!. Пулини бергин-да, яна келиб уйингга ±пишса, орқасига теп! Кучинг етмаса, мана, мени чақир, ўзим тепишвораман!.. Ҳа, кейин-чи… Шийпондан олиб кет хотинингни!.. Билиб бўладими. Ҳозир ±мон одамлар кўп… Яхши қол!..
Қулмат кетгач, Матназар остонада бир муддат тек туриб қолди. Шу лаҳзаларда ҳеч нарсага ақли етмасди. Ахир, Қулмат билан бир синфда ўқиган бўлса-да, ҳеч қачон олди-берди қилиб кўрмаган. Ҳатто, мундоқ ўтириб улфатчилик ҳам қилмаган!.. Нега энди ҳе йўқ, бе йўқ қўлига пул тутқазиб кетди? Ким билсин? Балки, ҳақиқатан ичи ачишганидан шундай қилгандир?.. Қиморда қўли келиб қолган бўлса, ҳотамтойлиги тутгандир балки?.. Ишқилиб, охири бахайр бўлсин!..
У шоша-пиша уйга кириб пулларни сўрида мунғайганча ўй суриб ўтирган Ҳамиданинг қўлига тутқазди-да, дадасига бериб қўйишини тайинлаб индамасдан чиқиб кетди…
* * *
Шийпон. Тўрт тарафи очиқ айвон ўртасига Марҳамат увадаси чиққан иккита кўрпани тўшабди. Сал нарига ўғли учун кўрпача ±зибди. Ўзи ±нбошлаганча юлдузли осмонга термулган кўйи ха±лга чўмибди…
Матназар секин келиб ўринга ±нбошлади. Бирпас иккиланиб тургач эса, ҳар эҳтимолга қарши болакай томон кўз ташлаб қўйди-да, Марҳаматни бағрига тортди.
— Тўғрисини айтсам, мана энди-энди хотин нима эканини ҳис этяпман. — деди у шивирлаб. — Тасаввур қиласизми, чўлоқ а±лни қучоқлаш қанчалик оғир эканини?.. Сал қаттиқ тегиб кетсангиз, вой-войлаб қоларди. Ё атайин шундай қиламикан-а?..
— Қайдам? — елка қисди Марҳамат Матназарнинг кўксига бош қўйиб. — Чўлоқ бўлиб кўрмаганман.
— Энди менга очиғини айтинг, ростданам эрингиз йўқмиди?
Марҳамат кескин бошини кўтарди.
— Эрим бўлса, шу ерларда сизнинг ортингиздан эргашиб юрармидим? Ё эр устига сиз билан никоҳдан ўтармидим?..
— Аччиғингиз келмасин, шунчаки сўрадим-қўйдим-да! — юпатган бўлди Матназар. — Унда… Ҳа майли, асосийси, бугун анави ифлос қайнотамнинг жағини ўчирдим. Қарзини бериб келдим…
— Боплабсиз… — деди Марҳамат. — Ҳарқалай, энди чўлоғингиз келиб безовта қилмас?
— Келиб кўрсин-чи!.. Лекин барибир… Бу шийпондан бошқа жойга кўчишимиз керак.
— Қаерга кўчамиз?.. Мўлжаллаган жойингиз борми?..
— Билмадим… Эртага бир суриштириб кўришим керак… Ҳа-а, эсимга тушди. Эртага ўша менга пул берган Қулматдан сўраб кўраман. Янги ҳовли қурибди деб эшитганим бориди. Балки, вақтинча яшаб туришимизга рози бўлар-а?..
— Билмадим… Сўраб кўринг-чи!..
— Янги ҳовлиси қишлоқдан анча нарида. Қулоғимиз ҳам тинчирди… Албатта суриштираман… Ҳарқалай, болалар иккита бўлди. Шийпонда яшаб касал-пасал қиб қўймайлик!..
* * *
Орадан бир ҳафта вақт ўтди. Қулмат уйида яшаб туришларига негадир розилик билдирмади. Лекин бир йўл кўрсатди.
— Ошна, бу шалоқ аравангни қўй! — деди Матназарга. — Укангниям бекорга қийнаб юрма!.. Уни болалар уйига бериш лозим. Ўзинг бўлсанг… Вей, менминан бир қиморга бориб кўр! Аввал томоша қилиб юрасан. Чўтал бериб тураман. Кўзинг пишиб, қиморнинг нима эканини тушуниб олганингдан кейин астагина даврага қўшиласан. Қара, мен кам бўлдимми?.. Мендаги пул-чи, ўша қари қайнотангдаям йўқ, билдингми?.. Хоҳласам, дўкон-пўкони билан сотиб оламан…
Матназар аввалига ўйланиб қолди. Мардонни кўзи қиймасди. Нима бўлганда ҳам укаси. Унга қаттиқ суяниб қолган. Болалар уйига берса-ю, у ерда хор бўлиб қолса, онасининг руҳи уни кечирармикан?.. Гап-сўзга қолиб кетмасмикан маҳаллада?..
— Сизга тўғри айтибди ўртоғингиз. — деди Марҳамат бу гапни эшитгач. — Ўзим ҳам шуни ўйлаб юргандим. Иккаласиниям берамиз. У ерда жуда яхши қарашади болаларга. Кейин… Менам қаердандир бир иш топиб ишлардим. Бекорга кунни ўтказавермайман-ку, ахир!.. Нима дейсиз?..
— Укамни кўзим қиймаяпти-да!..
— Нима, менинг кўзим қияди дейсизми?.. Сизнинг укангиз бўлса, Шаҳри±р менинг туққан болам. Лекин нима қилайлик? Шароитимиз шундай бўлиб тургандан кейин…
— Буни-ку, майли, бир нима қилармиз. — деди Матназар узоқ-узоқларга ўйчан термулиб боқаркан. — Қулматнинг бошқа бир таклифиям чиқиб қолди-да!..
— Қанақа таклиф? Ишми?
— Ҳа, иш. Қиморга таклиф қиляпти мени.
— Қиморга?.. Вой, сизам қимор ўйнашни биласизми? — кулиб юборди Марҳамат. — Мен билмагандим…
— Нимага куласиз?.. Ким айтди сизга мени қиморни билади деб?.. Қулмат: “Қиморхонага қатна, мен бошланишига чўтал бериб тураман, кўзинг пишгандан кейин даврага қўшилаверасан”, деяпти… Шунга бошим қотди…
— Шунгаям бош қотириб ўтирибсизми? Ўша Қулматингиз қарзингиздан қутултирибди. Ҳаммаям икки юз минг пулни қўлингизга тутқазиб қўявермайди. Демак, ўша одам ҳақиқий дўст экан сизга. Менга қолса, бораверинг деган бўлардим.
— Қўрқмайсизми?..
— Вой, нимадан?
— Қиморбоз бўлиб кетишимдан.
— Отам раҳматлиям қимор ўйнаган мен сизга айтсам.
— Йўғ-э!
— Ҳа, ўла-ўлгунча қимор ўйнаб ўтди. Аммо бирор мартаям ютқазиб, борини совурганини кўрмаганман. Қачон қараса, чангали тўла пул юрарди. Ҳамма қариндошларга ±рдам берарди…
— Сизга қойилман! — Марҳаматнинг узун сочларини силаб эркалади Матназар. — Унча-мунча хотин бунақа маслаҳат бера олмайди. Бунақасини биринчи кўришим.
— Эҳ, дадаси, менам сизни одам бўлсин, бири икки бўлсин дейман. Мана, кўчада қолиб сарсон эдим. Сиз шу ерларга опкелиб жонимизга оро кирдингиз. Сизга ±монлик тилармидим?!. Бораверинг, ажабмас, омадингиз келиб бойиб кетсангиз…
— Айтганингиз келсин!.. — ўрнидан туриб кетишга шайланди Матназар. — Мен ҳозироқ бориб Қулматга жавобини айтаман. Эртага болаларни шаҳарга обориб, болалар уйига жойлаштирамиз…
— Қизчангизданам хабар олиб қўяверинг! — дея маслаҳат берди Марҳамат. — Ҳамидага ±мон гапирманг!.. Эр бермоқ, жон бермоқ деган гап бор. Кўнглини овлаб қўйсангиз, олам соф!..
— Бўпти, кириб ўтарман…
(давоми бор)
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади