Миср Ўзбекистонга сара картошка уруғлари етказиб беради

1 дақиқа ўқиш307
Миср Ўзбекистонга сара картошка уруғлари етказиб беради

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятидаги “Агро Голд Премиум” компанияси раҳбари Шавкат Султонов ва Мисрнинг EFC Plants Tissue Culture S.A.E. компанияси бош директори Лубна Салем ўртасида онлайн музокаралар ўтказилди. Ушбу учрашувнинг асосий мақсади – картошка уруғини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар очишдир.

Суҳбат давомида, Миср томонидан Ўзбекистонга сара уруғлик картошка етказиб бериш билан боғлиқ турли масалалар муҳокама қилинди. Ўзбек томонидан маълумот берилганида, дастлабки босқичда картошка уруғини экиш учун махсус ҳимояланган ер майдони тайёрлангани ва кейинчалик экин майдонларининг ҳажмини ошириш режалаштирилгани айтиб ўтилди. Бу қадамлар Ўзбекистонда картошка етиштиришни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Миср вакиллари ўз навбатида, Ўзбекистонга етарли миқдорда картошка уруғини етказиб беришни тасдиқлади ва келгусида ҳамкорликнинг янада кучайтирилишини кутишларини билдиришди.

Мулоқот якунида, Миср томони билан жорий июл ойи якунига қадар Ўзбекистонга 500 минг дона G0 авлодига мансуб CARA навли картошка уруғини бепул юборишга келишиб олинди. Ушбу картошка уруғлари, шу йилнинг ўзида Қашқадарёда экилиб, кўпайтирилиши ва маҳаллий деҳқонлар орасида тарқатилиши режалаштирилган.

Бу иш ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйиш, Ўзбекистонда картошка етиштириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар яратишга хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу ташаббус деҳқонлар учун янги маҳсулотларни етиштиришдаги самарадорликни оширишга ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга ҳам катта таъсир кўрсатади.

Фото: Дунё

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?