date

TikTok'да янги хобби тренди: қизлар икебана яратмоқда

TikTok'да янги хобби тренди: қизлар икебана яратмоқда

Ёз фасли ўзгача илҳом бағишлайди — айниқса гуллар, табиат ва ранглар билан боғлиқ машғулотларга қизиқиш кучаяди. Бугунги кунда TikTok ижтимоий тармоғида шундай бир ноодатий, шу билан бирга, жуда эстетик тренд кенг тарқалмоқда: қизлар япон гул санъати — икебана билан шуғулланишни бошлашди.

Икебана — бу оддий гулдонни тўлдириш эмас. У VI асрда Японияда шаклланган гул композициясини яратиш санъати бўлиб, унда шакл, чизиқлар, бўшлиқ ва ўсимликлар уйғунлиги асосий ўрин тутади. Бу ишни бажаришда ҳар бир гулнинг қандай бурчакда қўйилиши, қайси ранг билан қандай уйғунликка кириши муҳим ҳисобланади.

TikTok'да фаол ёшлар бу анъанавий санъатдан илҳомланиб, ўз уйларида шахсий икебаналар яратмоқда. Ёз фасли — гулларга бой мавсум эканини инобатга олсак, бундай машғулот ҳозирги кунда нафақат дам олиш, балки руҳий ором ва ижодий ўзгариш учун ҳам ажойиб имконият бўла олади.

Икебанада ҳар қандай вазадан фойдаланилмайди. Бу санъат учун махсус идиш — кэндзан талаб қилинади. Унинг тубида темир игналар жойлашган бўлиб, гуллар айнан шу игналарга ўрнатилади. Бу эса гулларни тўғри, вертикал ҳолда ушлаб туриш имконини беради. Шу сабаб, икебанага иштиёқмандлар махсус асбоблар ва услублардан фойдаланишни ҳам ўрганмоқдалар.

TikTokда илгари ҳам турли гўзаллик ёки ижодкорликка оид трендлар кенг муҳокама қилинган. Масалан, яқинда айрим лаб бўёқлари (помада) билан боғлиқ видео-тренд ижтимоий тармоқда баҳсларга сабаб бўлган эди. Аммо икебана тренди кўпроқ ижобий, илҳомбахш ва инсонда гўзал манзара яратиш истагини уйғотувчи ҳолат сифатида қабул қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » TikTok'да янги хобби тренди: қизлар икебана яратмоқда