date

Офис учун мос бўлмаган 5 та атир

Офис учун мос бўлмаган 5 та атир

Парфюмерия — инсон шахсияти ва услубини намоён қилувчи муҳим омиллардан бири. Аммо ҳар қандай атир ҳам ҳамма жойда мос келавермайди. Хусусан, офис каби ёпиқ ва жамоавий муҳитда нотўғри танланган хушбўйлик бошқаларга ноқулайлик келтириши, ҳатто уларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин.

Қуйида мутахассислар фикри ва жаҳон тенденцияларига асосланган ҳолда, иш жойида эҳтиёт бўлиб ишлатилиши керак бўлган 5 та атирни жамладик.

1. Ziyelinski & Rozen — Black Pepper & Amber, Neroli

Ушбу атир авваллари ором ва янгилик уйғотган бўлиши мумкин, аммо ҳозирги кунда у ҳар иккинчи инсондан сезилиб, эксклюзивлигини йўқотган. Кучли қалампир ва амбра ноталари офис муҳитида тезда оғирлик туғдиради. Агар уни сепадиган бўлсангиз, кам миқдорда ва фақат очиқ жойларда қўлланг.

2. Marc-Antoine Barrois — Ganymede

Элит аромат сифатида танилган бўлса-да, Ganymede ҳақида фикрлар жуда қарама-қарши. Кимгадир у машинанинг чарм салонини эслатса, бошқалар учун шифохона ҳидини (йод ва дориларни) эслатади. Уни офисда сепиш бош оғриғи, ҳатто аллергик реакцияларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

3. Dolce & Gabbana — L’Imperatrice

Бу атир илк бор 2000 йилларда оммалашган ва ҳозиргача ўз мухлисларига эга. Лекин унинг мева ноталари, айниқса ёпиқ жойда, тез чарчатади ва кўпчилик учун ёқимсиз туюлади. Агар атирингиз сабабли ҳамкасбингиз ҳар куни деразани очишни илтимос қилса — сабабини англаб етишингиз мумкин.

4. Tiziana Terenzi — Kirke

Узоқ вақт сақланувчи ва ҳид шлейфи кенг бўлган атир. Офис жойида унинг ўзи эмас, балки ҳиди қолиб кетиши муаммо. Баъзи одамларда ҳатто бош айланиши ва ҳолсизлик каби симптомларга олиб келиши мумкин. Ҳақиқий «хушбўй, лекин зарарли» мисоли.

5. Tom Ford — Tobacco Vanille

Бу атир ҳақида “ҳидли қурол” деб таъриф беришади. Илк дақиқаларда хушбўй бўлиб туюлса-да, ундаги ванил ва тамаки ноталари тез орада ҳаддан ташқари кучли бўлиб, атрофдагиларга ёқмаслиги мумкин. Офисда бундай атирни қўллаш — ҳамкасблар билан муносабатга ўзингизча нуқта қўйиш каби.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Офис учун мос бўлмаган 5 та атир