13:10 / 03.12.2018
7 641

Султонлар ҳарамидаги ҳаёт...

Султонлар ҳарамидаги ҳаёт...
Айтишларича, «ҳарам» сўзи арабчадан таржима қилинганда, «илоҳий маскан» маъносини бераркан. Ҳар ҳолда ўрта асрларда яшаб ўтган султонлар, қирол-у подшолар саройида худди шу «илоҳий» масканлар албатта бўлган. Улар ҳарамга аксар ҳолларда ўзга давлатларни босиб олгач, келишган, ёш қизларни қул сифатида олиб келишган. Бу қуллар султоннинг шахсий мулки ҳисобланган ва шунинг учун ҳам уларни ҳар кўйга солишга ўзларини ҳақли ҳисоблашган.

Лекин қадимда ҳам ҳарамга фақат султон эмас, ўзига тўқ ҳар қандай эркак эга бўлишга ҳақли эди. Асосийси, ундан ҳарамда нечта канизак бўлса, уларнинг барчасини ҳар жиҳатдан таъминлаб қўйиши талаб қилинган.

Кўпчилик ҳукмдорлар ҳарам учун бўлғуси канизакликка қиз болани 5-6 ёшлигидан тайёрлашган. Қиз то улғайгунга қадар ўзи учун керакли тарбия, билимни олган ва канизакликка қабул қилинган. Бундай қизчалар қул бозорларида сотиб олинган. Ёки қулфурушлар атайин қизларнинг чиройли ва кўркамларини танлаб подшо ёки султонга ҳадя этишган. Шубҳасиз, ҳадянинг ортида мўмай даромад турган. Билишганки, қиз ёқса, ҳукмдор уларга бозордагидан ўн ҳисса кўпроқ пул беради. Айрим вазиятларда ота-онанинг ўзи қизини ҳукмдорларга канизак сифатида сотган. Шу баҳонада ҳукмдор ва ота-она билан молиявий шартнома тузилган. Айниқса, бундай вазиятлар Кавказ князликларида кўп кузатилган.

Ҳарамнинг ўз қонун-қоидалари бўлган. Бунга кўра, пиллапоянинг энг юқори чўққисида ҳукмдорни дунёга келтирган волида турган. Ундан кейин «қадин афанди», ундан сўнг «жория»лар ўрин эгаллаган.

Қадин афанди бу ўша канизак саналган. Уларни ҳам ўғли учун волида чертиб-чертиб танлаган ва ҳукмдор ётоғига йўллаган.

Жория эса энг паст табақали қул ҳисобланиб, ҳарамдаги жами қора ишларни зиммасига юклашган. Жориялар канизаклар билан мулоқот қилишга ҳам ҳақсиз ҳисобланган. Султон ётоғига киришини-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

Кунларнинг бирида «қадин афанди», яъни, канизак ҳукмдорнинг жонига тегса, уни жорияликка йўллаган. Ёки жонига теккан канизакни беҳуда боқмаслик учун қатл этиб қўя қолган. Қатл ҳам ўзига хос тарзда ўта даҳшатли тусда бўлган.

Ҳукмдорнинг севимли канизаги бўлиб қолиш учун қиз «Қуръони Карим»дан яхшигина хабардор бўлиши, подшони эрита олувчи, кўнглига йўл топишга йўналган айёрона эркаланишларни ўзлаштириши талаб этилган. У ҳарамда жами 9 йил яшагач, ҳукмдорнинг рухсати билан саройни тарк этиши мумкин эди. Шунда ҳам султон уни саройдан ташқарида қийналмаслиги учун уй-жой, сеп, керагича пул ҳадя этиш ва эр топиб беришга масъул бўлган.

Умуман олганда, ҳозир ҳам Туркиядаги бойваччалар хонадонида ҳарамлар йўқ эмас. Араб давлатларида ҳам эркаклар ўз ҳарамига эга. Фақат уларга шариат қонунига кўра, тўрттагача хотин олиш учун изн берилади холос.

Энди яна ўрта асрга қайтсак. «Ҳарам» атамасининг ўзи бу иш ҳалол эмаслигини кўрсатиб турибди. Қолаверса, ўша даврда яшаган султонлар, подшолар, князлар, хуллас ҳукмдорлар шариат қонунларига бўйсунишган. Шариатда эса бегона аёл билан никоҳсиз тўшакда ётиш қатъиян қораланади ва бу зино сифатида қабул қилинади. Ҳукмдорлар бўлса, бу қонунни ҳам ўзларига бўйсундирган ҳолда қул қилиб олиб келинган қизларни, канизакларни шахсий мулки ҳисоблашган. Шахсий мулк билан эса ётиш-туриш гуноҳ эмас дея дунёга жар солишган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Султонлар ҳарамидаги ҳаёт...