TikTok Буюк Британияда рекламасиз обуна режасини ишга туширди

1 дақиқа ўқиш179
TikTok Буюк Британияда рекламасиз обуна режасини ишга туширди

TikTok Буюк Британия фойдаланувчилари учун ойлик тўлови 3,99 фунт стерлинг (тахминан 5,44 доллар) бўлган рекламасиз обуна режасини тақдим этди. Ушбу янги хизмат яқин ойлар ичида босқичма-босқич жорий этилади ва ундан фақат 18 ёшдан ошган фойдаланувчилар фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Обуна бўлган фойдаланувчилар платформада ҳеч қандай реклама кўрмайдилар. Шунингдек, уларнинг шахсий маълумотлари реклама мақсадларида қайта ишланмайди. Мазкур қадам Буюк Британиянинг ГДПР (Умумий маълумотларни ҳимоя қилиш регламенти) талабларига мослашиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин, чунки қонун компанияларга фойдаланувчи розилигисиз реклама учун маълумот йиғишни тақиқлайди.

TikTok'нинг Буюк Британиядаги бошқарувчи директори Крис Боге ушбу янгиликни шарҳлар экан, платформа ҳамжамият учун танлов имкониятини кенгайтираётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, рекламасиз режа фойдаланувчиларга ўз тажрибасини назорат қилиш имконини беради, шу билан бирга бизнес учун реклама имкониятлари ўз кучида қолади.

TikTok ушбу обуна моделини дастлаб 2023-йилда синовдан ўтказишни бошлаган эди. Ҳозирча ижтимоий тармоқ гиганти ушбу хизматни АҚШ ёки бошқа мамлакатларда ҳам жорий этишни режалаштираётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?