Лионел Месси Аргентина таркибида: Пауло Дйбала эса рўйхатдан тушиб қолди

1 дақиқа ўқиш1.8K
Лионел Месси Аргентина таркибида: Пауло Дйбала эса рўйхатдан тушиб қолди

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони 2026-йилги жаҳон чемпионати учун 55 нафар футболчидан иборат дастлабки кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Рўйхатдан афсонавий сардор Лионел Месси ўрин олган бўлиб, у ўз фаолиятидаги сўнгги мундиалга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Таркибда Қатар-2022 ғолиблари билан бир қаторда Англия Премер-лигасида тўп сураётган юлдузлар, жумладан, Манчестер Юнайтед ҳимоячиси Лисандро Мартинез ва Челси ярим ҳимоячиси Энзо Фернандез ҳам бор. Шунингдек, Алежандро Гарначо каби ёш иқтидор эгалари ҳам мураббий ишончини қозонишган.

Бироқ, эълон қилинган рўйхат кутилмаган қарорларга ҳам бой бўлди. 40 та ўйинда майдонга тушган Рома юлдузи Пауло Дйбала ҳамда Атлетико Мадрид собиқ ҳужумчиси Ангель Корреа таркибдан четда қолди. Бу ҳолат Скалонининг тактик ўзгаришларга қўл урганидан далолат беради.

Мураббий штаби Дйбала ўрнига Парма вакили Матео Пеллегрино ва Рома футболчиси Матиас Соулени танлаган. Ҳозирда эълон қилинган 55 нафар футболчи орасидан якуний 26 кишилик рўйхат 30-май санасига қадар шакллантирилиши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?