ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 йил 5 февралидан Тўнғиз йили билан дўстлашишингиз тавсия этилади. Чунки не иш бошлашни ихтиёр этсангиз, тўнғиз йилигина сизга кўмакчи бўла олади. Қиш охирида сизни бир-биридан ажойиб хурсандчиликлар кутиб туради. Таваккалчиликка йўналтирилган ишларга зинҳор аралашманг. 2019 йили имкон топсангиз, шахсий бизнесингизни очинг. Албатта муваффақиятга эришасиз.
Баҳор ойларида турли кўринишдаги сафарлар кутиб қолади. Оиласиз бўлсангиз, шу сафарларнинг бири давомида бўлғуси жуфтингизни учратасиз ва танишасиз. Ёзда айримларнинг оиласида янги меҳмон дунёга келиши кутилмоқда. Қолаверса, ёз ойларидан то кузга қадар энг оғир ва чигал муаммоларга барҳам бера оласиз. Йил давомида бировдан қарз ола кўрманг, инқирозга юз тутишингиз мумкин.
МУҲАББАТИ
Тўнғиз йили оилалиларга ҳам, оила қурмаганларга ҳам ўзига хос романтик лаҳзаларни ҳадя этади. Турмуш қурмаганлар жуфт танлашда асло адашмасликлари керак. Бу умр савдоси. Шунинг учун сергаклик билан иш тутинг.
Оилалилар йилнинг иккинчи ярмида рашк туфайли жуфти билан тез-тез сен-менга бора бошлашлари мумкин. Иблиснинг йўриғига киришдан сақланинг. Рақибингиз борлигини билиб қолсангиз ҳам муштлашманг. Уни бошқа усуллар ёрдамида ҳаётингиздан чиқариб ташланг.
Муҳаббат деганда фақат суюкли ёр кўзда тутилмайди. Сиз биринчи навбатда Яратган эгамни, кейин ўзингизни, кетидан қариндошларни тўғри сева билишингиз керак. Ана шунда 2019 йилдан қўшимча меҳр-муҳаббат кутсангиз ярашади.
ОИЛАСИ
2019 йили оилавий ҳаётингизда деярли муаммо учрамайди. Қондошлар билан аҳил бўлсангиз, бу оила янада гуллаб-яшнаши аниқ. Жуфтингиз билан ҳам мулойим муносабатда бўлинг. Рўзғордаги муаммоларни маслаҳатлашган ҳолда бартараф этинг. Кўнгилочар тадбирларда камроқ иштирок этинг. Фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратинг.
Жуфтингиз билан йил давомида сира муроса қила олмасангиз, психологга учрашинг. Кечириш ва кечирим сўрашни одат қилинг. Бир-бирингизга тез-тез меҳр-оқибат ҳадя этинг. Бу оилани мустаҳкамлаш учун кафолат вазифасини ўтайди.
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
Тадбиркор бўлсангиз, 2019 йилни янги ғоялар, лойиҳалар ўйлаб топиш билан бошланг. Тўнғиз йили уларни қўллаб-қувватлайди ва сиз кутилган даромадга эришасиз. Худо берса, сизга миллиардерлар ҳам ҳавас билан қарашлари ҳеч гап эмас.
Айримлар хориждан сердаромад иш топишлари мумкин. Бунинг учун олдин ўша давлат тилини чуқур ўрганишингиз лозим бўлади. Йил давомида хасталар, кексалар ва боқувчиси йўқларга моддий ёрдам кўрсатишдан тийилманг.
Бажараётган ишингизга ижодий ёндашинг. Бу ҳам даромад мўл бўлишини таъминлайди. Декабр ойида кўпчилик йилни мўмай даромад билан якунлаётгани шарафига қуюқ зиёфат бериши кутилади. Зиёфатга қариндошларни ҳам албатта таклиф этинг.
САЛОМАТЛИГИ
Йил аввалида баъзи дўстларимиз қандайдир баҳона билан депрессия ҳолатига тушиб қолишлари мумкин. Агар касалхонага тушиб қолишни хоҳламасангиз, асабингизни халқона усулда даволаш ҳақида қайғуринг. Йил давомида тишларингизда муаммо пайдо бўлиши, шунинг натижасида стомотологга қатнай бошлашингиз кутилади.
Баҳор ойларидан иммунитетингизни кўтариш ҳаракатига тушинг. Спорт билан фаол шуғулланинг. Бўғимлар, умуртқа поғонангиз оғримаслиги учун йога ва фитнес билан шуғулланишингиз керак. Шунда 2019 йил бўйи хасталик нелигини билмай яшайсиз. Кўп вақтингизни пиёда юришга ажратинг. Тоғларга чиқинг, ҳаво алмаштиринг.
ТЎНҒИЗ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
Рус шоири, дипломат Фёдор Тютчев, франциялик астролог, врач, алхимик Мишель де Нострдам — Нострадамус (Nostradamus), австриялик физик Кристиан Доплер (Christian Doppler), америкалик кинорежиссёр ва актёр Вуди Аллен (Woody Allen), актёр, шоир, бастакор Гарик Сукачёв.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
УМУМИЙ ТАЪРИФ
Тўнғиз йили тадбиркорларга кўплаб муҳим ва фойдали учрашувларни ваъда қилмоқда. Баъзилар йирик фирмалардан бирининг раҳбарига айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Оилали бўлсангиз, йил давомида оилангизда осойишталик, аҳиллик ҳукм суради. Ёлғизлар эса кузга бориб бўлғуси жуфтини учратиши мумкин.
Агар кўча таомига муккангиздан кетсангиз, ошқозон яраси ёки шу каби хавфли хасталиклар хавфи остида қолишингиз мумкин. Арзимас кўнгилсизликлар туфайли асабийлашишингиз ҳам тавсия этилмайди.
Ҳар бир ишни бажаришда, айниқса, кесувчи, электр токи ҳисобига ишлайдиган асбоб-ускуналар билан ишлашда ниҳоятда эҳтиёткор бўлинг.
МУҲАББАТИ
2019 йил бошиданоқ ортиқча ва сохта хушомадлардан қочинг. Оиласиз бўлсангиз, йил бошида бўлғуси жуфтингизни топиш мақсадини биринчи ўринга қўйинг ва шу йўлда ҳаракат бошланг.
2019 йил кўпчилик турмуш қурмаган дўстларимиз бир қарашдаёқ бўлғуси жуфтини ёқтириб қолишлари кутилади. Фақат турмуш қуришда оиладагилар билан бамаслаҳат иш тутишингиз керак бўлади.
Фақат муҳаббат йўлида биринчи бўлиб қадам ташлашдан чўчиманг. Айримлар бўлғуси ёрини ўзга шаҳардан топишлари ҳам эҳтимолга яқин. Асосийси, ақлли ва тартибли инсонни учратиб танишсангиз бас, албатта бахтли бўласиз. Тўнғиз йилида оилалиларга тақдирини кескин ўзгартиришга уриниш тавсия қилинмайди.
ОИЛАСИ
Йил бошидан оилавий анъаналарингизни сақлаб қолиш ҳаракатида бўлинг. Яқинларингиз билан арзимас баҳона туфайли жанжаллашманг. Тўнғиз йили жанжал-тўполонларни сира хушламайди. Имкон доирасида йил бўйи энг яқин инсонларга кутилмаган совғалар, оилавий байрамлар уюштиришга эътибор қаратинг. Бу ҳам хонадонингиздаги аҳилликни, гармонияни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қолаверса, оила қўни-қўшнилар билан ҳам тўкис бўлиши ҳақиқат эканини унутманг. Қўшнилар нима масалада ёрдам сўрамасин, албатта ёрдам қўлини чўзинг. Бу фақат яхшилик учун хизмат қилади.
Жуфтингиз билан ҳам янги йилда аҳил ҳаёт кечиришингиз учун кафолат бор. Иллюзиядан қочинг ва ҳаётга реал кўз билан боқинг. Турмуш қурмаганлар тўй маросимини чўзиб юришлари тавсия этилмайди. Бу ишни йил ярмидаёқ албатта амалга оширинг.
МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
Пул масаласида тўнғиз йилини муваффақиятли бошлашингиз кутилмоқда. Лекин барибир тежамкорликни биринчи ўринга қўйган ҳолда иш кўришингиз керак бўлади. Агар пулингиз ўтган йилдагидан кўпроқ бўлишини хоҳласангиз, кўпроқ ишланг. Дангасаликка эрк берсангиз, даромад ҳам сиздан узоқлаша боради.
Аммо иш орасида дам олишга ҳам эътибор қаратинг. 2019 йил шахсий бизнесни очиш, тадбиркорларга йирик лойиҳаларга пул тикиш учун қулай кечади. Пул топишда сиздаги тажриба ва истеъдод ҳам муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда фақат ўз куч, имкониятларингизгагина суянишингиз керак. Даромадларингиз билан дўстларга, танишларга, ҳамкасбларга мақтанманг. Кўз тегса, бу йил давомида татиши ҳеч гап эмас.
САЛОМАТЛИГИ
Ақлий меҳнат кишилари тўнғиз йилида ҳам компьютер қаршисида иложи борича камроқ ўтиришлари зарур. Бу нарса умуртқа поғонасининг қийшайиши ва бош айланиши кабиларга сабабчи бўлиши мумкин. Кўп вақтингизни тоза ҳавода сайр қилиб ўтказинг. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг.
Зарарли одатлардан воз кечиш тўнғиз йилида муваффақиятли кечади. Велосипедингиз бўлса, велосипед сайри ҳам саломатлик учун жуда фойдали.
Ширинликларни камроқ истеъмол қилинг. Ширинлик организмдаги энг зарур моддаларни йўқ қилади. Агар анчадан бери тиббий кўрикдан ўтмаган бўлсангиз, 2019 йил бошида шу ишни албатта амалга оширинг.
Овқатланиш меъёрлари, режимига амал қилинг. Йил давомида кечки соат 22: 00 да ухлашга ётишни одат қилинг. Шунда шамоллаш ҳам, иммунитет тушиши ҳам сизни таъқиб эта олмайди.
ТЎНҒИЗ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
Британиялик актёр Жуд Лоу (Jude Law), собиқ советлар ва латвиялик бастакор, мусиқачи, дирижёр Раймонд Паулс, Россия Халқ артисти, кино ва театр актёри Константин Хабенский, америкалик Вэл Килмер (Val Kilmer), хонанда Игорь Николаев, хоккейчи Валерий Харламов, ёзувчи Жек Лондон (Jack London).
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”