date

Бошига чопқи кирган эркак шифохонада навбат кутди (видео)

Бошига чопқи кирган эркак шифохонада навбат кутди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида юз берган даҳшатли ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Оғир жароҳат олганига қарамай, жабрланувчи ўзини сокин тутгани кўпчиликни ҳайратга солди.

India Today хабарига кўра, шахсий можаро ортидан эркак — Роҳит Павар бошига катта пичоқ (machete) билан зарба олган. Зарба натижасида чопқи унинг бош суягини тешиб, тахминан тўрт сантиметр чуқурликкача мия қисмига кириб кетган.

Шунга қарамай, жабрланувчи ҳушини йўқотмаган ва мустақил равишда шифохонага етиб борган. Энг ҳайратланарлиси, у тиббий ёрдам кутиш жараёнида умумий навбатда турган ва ҳатто телефонидан фойдаланиб ўтирган.

Воқеа 1 майга ўтар кечаси Манхурд туманида содир бўлган. Жароҳатнинг оғирлигига қарамай, эркакнинг ҳаётий фаоллиги шифокорларни ҳам ҳайратда қолдирган.

Сион шифохонаси жарроҳлари томонидан ўтказилган мураккаб операция давомида чопқи эҳтиёткорлик билан олиб ташланган. Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор экани, унинг ҳаёти хавфдан ҳоли этилгани маълум қилинди.

Орадан бир кун ўтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уч нафар гумонланувчини қўлга олган. Маълум бўлишича, уларнинг барчаси вояга етмаган бўлиб, махсус тарбия муассасасига юборилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Касалхонада олинган ва жабрланувчининг бошида чопқи билан бемалол телефон ишлатаётгани акс этган видео интернетда тезда тарқалиб, кенг жамоатчилик эътиборини тортди. Ушбу ҳолат инсон организмининг чидамлилиги ва фавқулодда вазиятларда руҳий барқарорлик қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бошига чопқи кирган эркак шифохонада навбат кутди (видео)