date

Хитойнинг Тианжоу-10 юк кемаси орбитага 6,3 тонна юк етказади

Xitoyning Tianzhou-10 yuk kemasi orbitaga 6,3 tonna yuk yetkazadi

Хитой ўзининг навбатдаги юк ташувчи космик кемаси Тианжоу-10 парвози учун тайёргарлик ишларини якунлади. ККТВ давлат телеканали хабарига кўра, кема барча асосий тизимлар бўйича комплекс синовлардан муваффақиятли ўтди ва стартга тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу миссия доирасида кема Хитой орбитал станциясига 6,3 тонна юк етказиб беради. Юк таркибига 220 дан ортиқ турли хил жиҳозлар ҳамда станция фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган 700 килограмм ёқилғи киради.

Етказиб бериладиган маҳсулотлар Шенжоу-23 ва Шенжоу-24 экипажлари учун ҳаётни таъминлаш тизимлари, борт жиҳозлари ҳамда илмий тадқиқотлар учун зарур бўлган асбоб-ускуналардан иборат. Станция аллақачон янги юк кемасини қабул қилиш учун туташув тугунини бўшатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги Тианжоу-9 кемаси ўз миссиясини 7-май куни якунлаб, атмосферага қайтган ва унинг қолдиқлари Тинч океанининг хавфсиз ҳудудига туширилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитойнинг Тианжоу-10 юк кемаси орбитага 6,3 тонна юк етказади