Фото: «Домашний очаг»
Коронавируснинг энг асосий белгилари юқори иситма ва нафас олишнинг қийинлишувидир. Бироқ мутахассислар коронавирусни намоён қилувчи яна бир нечта белгиларни маълум қилди.
Коронавирус билан касалланганларнинг аксариятида, деярли аломатлар яширин бўлади. Унинг энг кўп учрайдиганлари – юқори иситма, йўтал, нафас қисилиши, кўкрак соҳасидаги оғриқ ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин бўлган асоратлардир. Айни пайтда, сўнгги икки йил ичида мазкур касаллик турли йўллар билан ўзини намоён қилмоқда. Қуйида коронавирус мавжудлигини кўрсатиши мумкин бўлган энг ноодатий аломатлардан баъзиларини тақдим этамиз, аммо охирги ташхисни фақат шифокор қўйиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Шунинг учун ҳар қандай ноодатий ва ундан ҳам оғирроқ аломатлар кузатилганда мутахассисга мурожат қилиш лозим.
Қорин оғриғи ва овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши
Қорин оғриғи, диарея ва кўнгил айнишдан кейин кўпинча доимгидек коронавирус белгилари кузатилади, одатда бир неча кун ичида. Аммо тахминан уч фоиз ҳолда коронавируснинг барча белгилари овқат ҳазм қилиш муаммолари билан чегараланади. Агар озиқ-овқатда заҳарланишга ўхшаш ҳолатлар кузатилса, хавфли вирусни бошқаларга юқтирмаслик учун алоқани чеклаш керак.
Бош оғриғи
Бу беморларнинг тахминан 8 фоизида қайд этилган коронавируснинг энг дастлабки белгиларидан биридир. Шифокорлар, кучли бош оғриғи кислород етишмаслигидан келиб чиқиши мумкин, деб ҳисоблашади, бу эса ўз навбатида ўпка функциясининг ёмонлашиши туфайли ҳосил бўлади.
Бош айланиши, хотира муаммолари, уйқучанлик
Коронавируснинг инсон организмига таъсирини ўрганаётган олимлар, у нафақат нафас олиш органлари, балки марказий асаб тизимига ва ҳатто мия ҳолатига ҳам таъсир қилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Эҳтимол, бу барча беморларнинг тахминан учдан бир қисмини ташкил қилади: бош айланиши, тартибсизлик, қаттиқ уйқучанлик, хотира билан боғлиқ муаммолар.
Томир тортишиши
Вирус асаб тизимининг ҳужайраларига зиён етказиши қобилияти билан ҳам изоҳланиши мумкин. Бу аломатга оёқ-қўллардаги енгил томир тортишиши, шунингдек, терининг дағаллашуви киради. Агар улар аввал кузатилмаган бўлса ва эндиликда мойиллик пайдо бўлса, соғлиққа алоҳида эътибор бериш ва ҳар қандай ҳолатда бошқалар билан алоқани камайтириш керак.
Кўкаришлар
Аниқроғи кўкаришлар эмас, балки оёқ бармоқлари соҳасида пайдо бўладиган ғайриоддий қизил доғлар. Кўпинча улар болалар ва ўсмирларда пайдо бўлади ва бир мунча вақт ўтгач изсиз йўқолади, лекин баъзида бу аломат катта ёшли беморларда ҳам қайд этилади. Испаниялик шифокорлар коронавируснинг ушбу белгисини биринчи бўлиб таърифлашди, аммо улар қайси жараёнда қизил доғлар пайдо бўлишини ҳозирча тушунтириб бера олмади.
Мушаклар кучсизлиги ва оғриқ
Мушаклардаги заифлик гриппда кузатиладиган ҳолатга жуда ўхшаш, коронавирус ташхиси қўйилган одамларнинг 38 фоизида кузатилади. Инфекцияланганларнинг 15 фоизи мушак оғриғидан шикоят қилади. Кўпинча бу икки аломат коронавируснинг бошқа белгилари билан бирга келади, аммо баъзи ҳолларда улар касалликнинг ягона кўриниши бўлиб қолади.
Конъюнктивит (кўз қизариши)
Маълумки, вирус организмга шиллиқ пардалар, шу жумладан, кўз орқали ҳам киради. Кўз шиллиқ қаватининг қизариши ва яллиғланиши, шунингдек, кўз ёшланиши, қичишиш ва ачишишнинг кучайиши коронавирус билан касалланганликни ва у ерга кўриш органлари орқали кирганлигини кўрсатиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда