date

iPhone энди фақат баҳор ва кузда чиқадими? Apple тизимни ўзгартиряпти

iPhone энди фақат баҳор ва кузда чиқадими? Apple тизимни ўзгартиряпти

Apple компанияси саккиз йилдан буён ўзгармаган iPhone тақдимот тизимини тубдан янгиламоқда. Bloomberg журналисти ва инсайдер Марк Гурман хабарига кўра, эндиликда янги iPhone моделлари икки босқичда — баҳор ва кузда тақдим этилади.

Авваллари компания барча асосий моделларини ҳар йили сентябрь ойида намойиш этар эди. Энди эса янги тизим iPhone ишлаб чиқариш, маркетинг ва таъминот занжирини барқарорлаштириш ва мувозанатли режалаштириш мақсадида жорий этилмоқда.

Янги жадвалга кўра, 2026-йил сентябрида Apple қуйидаги моделларнинг тақдимотини режалаштирмоқда:

  • iPhone 18 Про
  • iPhone 18 Pro Max
  • iPhone Фолд — компаниянинг биринчи букланувчи смартфони

Шундан сўнг, 2027-йил баҳорида бюджет ва ўрта сегмент учун мўлжалланган янги моделлар тақдим этилади:

  • iPhone 18
  • iPhone 18е
  • iPhone Аир 2 — ультра енгил ва юмшоқ корпусли модел

Аввалроқ iPhone Аир 2 бекор қилинди деган миш-мишлар тарқалган эди, бироқ Гурман маълумотига кўра, бу модел фақат график сабабли кейинги йил баҳорига кўчирилган.

Янги режа Apple тарихидаги энг йирик стратегик ўзгаришлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Компания шу орқали бозорни янада жонлантириш, фойдаланувчиларга эса тезроқ янгиланиш имкониятини тақдим этишни мақсад қилган.

2027-йил Apple учун рамзий сана — iPhone ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлади. Шунинг учун компания юбилей учун махсус, инқилобий кўринишга эга модел устида ишламоқда.

Инсайдерларга кўра, юбилей модели шиша эгри корпус, кўринмайдиган олд камера ва минималистик футуристик дизайн билан ажралиб туради. У Apple тарихидаги навбатдаги дизайн бурилиш нуқтаси бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » iPhone энди фақат баҳор ва кузда чиқадими? Apple тизимни ўзгартиряпти