
Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан эртага, 18-ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмаларининг тантанали юришлари ўтказилади. Шу сабабли, пойтахт марказидаги бир нечта кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати.
Байрамона парад давомида соат 15:00 дан 17:00 гача қуйидаги йўналишларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:
- Сағбон кўчаси – Қорақамиш кўчасидан КХАЙгача;
- Сағбон кўчаси – КХАЙдан Нурафшон кўчасигача;
- Сағбон кўчаси – Нурафшон кўчасидан Фаробий кўчасигача;
- Зарқайнар кўчаси – Сағбон кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача;
- Фурқат кўчаси – Зарқайнар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Фурқат кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача.
Ташкилотчилар фуқаролардан ушбу вақт оралиғида муқобил йўналишлардан фойдаланишни, ҳайдовчилардан эса йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.