date

Ўзбекистон U-17 Италияга қарши жангга тўлиқ шайланмоқда

Ўзбекистон U-17 Италияга қарши жангга тўлиқ шайланмоқда

Жаҳон чемпионати нимчорак финали остонасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов жамоа ҳолати, тайёргарлик жараёни ва рақиб ҳақида фикрларини баҳам кўрди. Унга кўра, ёш термаларда кайфият юқори, жамоа эса эртанги ҳал қилувчи баҳс учун жиддий руҳда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Исмоиловнинг таъкидлашича, итальянлар билан бўладиган ўйинга тайёргарлик бошқа баҳслардан фарқ қилмайди — жамоа ҳар бир беллашувга бор кучини сарфлашга ўрганган. «Йигитларимизнинг кайфияти жуда яхши. Худо хоҳласа, 100 фоиз ҳолатда майдонга тушамиз», — дейди мураббий.

Шу билан бирга, у жамоада кичик жароҳати бор футболчилар борлигини яширмади. Энг катта йўқотиш — дисквалификация туфайли муҳим беллашувда иштирок эта олмайдиган Муҳаммад Ҳакимов. Мураббий бу ўринни тўлдириш бўйича ечимлар борлигини қўшимча қилди.

Ислом Исмоилов Италия термасини ҳам пухта ўрганиб чиққанини таъкидлади. «Уларнинг ЖЧдаги барча ўйинларини кўриб чиқдик. Бу нафақат Европанинг, балки бутун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бири. Лекин бизда характер бор. Йигитларимизнинг ички руҳига ишонаман», — деди у.

Мураббийга кўра, жамоа Италиянинг техник устунлигидан қўрқмайди, аксинча, ўз ўйинини кўрсатиш ва майдондаги ҳар бир дақиқада курашиш ниятида. «Ўйлайманки, эртага болалар ўз потенциалига тўлиқ эътибор қаратса, мухлисларимизни хурсанд қила оламиз», — дея қўшимча қилди Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ U-17 нимчорак финалидаги Италия – Ўзбекистон учрашуви 18 ноябрь куни соат 17:30 да старт олади. Мухлислар эса ёшларимизнинг навбатдаги сенсация кутиб турибди, деган умидда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-17 Италияга қарши жангга тўлиқ шайланмоқда