18:03 / 25.05.2022
2 176

Президентнинг янги фармони оммага эълон қилинди

Президентнинг янги фармони оммага эълон қилинди
Президентнинг «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари туғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, барча тоифадаги хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароити яратилишини давом эттириш, шунингдек, ҳисоб-китоб тизимининг шаффофлигини ошириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

- 2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари тугатилади.

Бунда, хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилган махсус мақсадли ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи уларнинг асосий ёки иккиламчи ҳисобварақларига ўтказилади;

- махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида очилади ва ёпилади;

- махсус мақсадли ҳисобварақларни очиш ва (ёки) ёпиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан мажбурий равишда келишилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Президентнинг янги фармони оммага эълон қилинди