Хитойда 1100 км масофа босиб ўтувчи Wулинг Хинггуанг 730 модели расман тақдим этилди

Хитойда «Wулинг Хинггуанг 730 Премиум Эдитион» оилавий минивенининг расмий премераси бўлиб ўтди. Янги модель харидорларга уч хил қувват қурилмаси: бензинли двигатель, гибрид тизим ва тўлиқ электр узатмали вариантларда таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Гибрид версия «Лингхи Поwер 3.0» тизими билан жиҳозланган бўлиб, у 1,5 литрли двигатель ва электромоторни ўз ичига олади. Автомобиль 20,5 kVt/соат қувватга эга аккумулятор билан таъминланган.

Фақат электр энергиясида 125 км, умумий ҳисобда эса 1100 км масофани босиб ўтиш имконияти мавжуд. Аралаш циклда ёқилғи сарфи 100 км учун 1,83 литрни ташкил этади ва унинг нархи 112 минг юандан бошланади.
Тўлиқ электр қуввати билан ҳаракатланувчи модель 136 от кучига эга двигатель ва 60 kVt/соатли батарея билан жиҳозланган. Ишлаб чиқарувчи маълумотларига кўра, бир марта қувватланиш билан 500 км йўл юриш мумкин.

Тезкор қувватлаш тизими орқали батареяни 20 дақиқада 30 фоиздан 80 фоизгача тўлдириш имконияти бор. Ушбу версия нархи 118 минг юанга тенг.
Оддий бензинли модель 1,5 литрли турбо двигатель ва вариатор билан таъминланган бўлиб, 92 минг юанга баҳоланмоқда. Автомобилнинг узунлиги 4910 мм, ғилдираклар базаси эса 2910 мм ни ташкил этади.
Салон 7 кишига мўлжалланган бўлиб, ўриндиқлар 2+2+3 кўринишида жойлаштирилган.
Минивен замонавий технологиялар, жумладан, 12,8 дюймли медиа тизим, иқлим назорати, ёмғир ва ёруғлик датчиклари ҳамда адаптив круиз-контрол билан жиҳозланган. Шунингдек, ўнг томондаги сурилувчи эшик ва юкхона қопқоғи электр юритма ёрдамида бошқарилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!