date
views 31

АҚШ банклари ягона стейблкоин яратишга тайёрланмоқда

АҚШ банклари ягона стейблкоин яратишга тайёрланмоқда
АҚШнинг етакчи банклари биргаликда ягона стейблкоин ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Investing.com. Бу қарорга токенларга талаб ортиши ва ҳуқуқий меъёрларнинг шаклланаётгани асос бўлган.

Ҳозирча лойиҳа тафсилотлари очиқланмаган, аммо манбаларга кўра, лойиҳанинг тақдири асосан регуляторларнинг позициясига боғлиқ.

Шу ҳафта АҚШ Сенати стейблкоинларни тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, бундай токенлар тўлиқ АҚШ доллари ёки бошқа ликвид активлар билан таъминланган бўлиши шарт. Капитализацияси $50 млрд дан юқори бўлган эмитентлар учун йиллик аудит талаб этилади. Бу қонун ҳали тўлиқ қабул қилинмаган.

Лойиҳага банклардан ташқари The Clearing House тўлов сервиси ва Early Warning Services финтех-компанияси ҳам қўшилмоқда. Бу компания Zelle пирингов тўлов тизимининг ортида туради.

Айни пайтда, фақат АҚШ эмас, Гонконг ҳам фиат валюталарга боғланган стейблкоинларни тартибга солиш бўйича қонун қабул қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШ банклари ягона стейблкоин яратишга тайёрланмоқда