date

Барселона Ҳамза Абделкаримни ўз сафига қўшмоқчи


Diario Sport нашрининг хабарига кўра, "Ал-Аҳли" ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш доирасига тушган. Маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" спорт директори Деку футболчини шахсан кузатиб, унинг ўйинидан ҳайратланган.

Деку Абделкаримнинг U17 Жаҳон чемпионатидаги иштирокини юқори баҳолаган ва уни жамоага жалб қилишга қизиқмоқда. Ҳозирда Ҳамза Абделкаримнинг ўзи ҳам "Барселона"га трансферга қизиқиш билдирган.

Бироқ "Ал-Аҳли" клуби вакиллари ҳужумчини сақлаб қолиш ниятида бўлиб, музокараларни бошлашни истамаётгани маълум қилинди. Шу билан бирга, Ла Лига турнир жадвалида "Барселона" 16 турдан сўнг 40 очко тўплаб, биринчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Ҳамза Абделкаримни ўз сафига қўшмоқчи