
Франциялик ҳимоячи Дайо Упамекано Мюнхеннинг "Бавария" клубида қолишга тайёр. Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Упамеканонинг вакиллари ўз талабларини "Бавария" раҳбариятига етказишган. У шартномасини узайтириш учун бонус олишни хоҳламоқда.
Футболчи принципиал жиҳатдан Мюнхен клубида фаолиятини давом эттиришга тайёр, аммо фақат унинг шартлари қабул қилингандагина. Энди навбат клубга: раҳбарият Упамеканонинг талабларини қабул қилиши керак ёки футболчи мавсум охирида бепул кетиши мумкин.
Жорий мавсумда 27 ёшли Упамекано барча турнирлар доирасида 20 ўйинда майдонга тушди ва бир бор гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали ҳимоячининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.