
Британиянинг McLaren авто-пойга жамоаси Тошкентга келди. Жамоа вакиллари 12 декабр куни ўтказиладиган FIA Awards мукофотлаш маросимида иштирок этади.
Тошкентга келган меҳмонлар орасида McLaren пойгачиси Ландо Норрис ҳам бор. Уларни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари кутиб олди.
McLaren жамоаси 1963 йилда Янги Зеландиялик пойгачи Брюс Макларен томонидан асос солинган. Жамоа саккиз марта Конструкторлар кубогини қўлга киритган ва 12 марта чемпионлик унвонини ютган.
Айртон Сенна, Ален Прост ва Льюис Ҳемилтон каби Формула-1 афсоналари турли йилларда ушбу жамоа сафида қатнашган. Британия жамоаси жорий мавсумда Сингапур Гран-приси натижаларига кўра Формула-1 Конструкторлар кубогини ютди.
Ландо Норрис эса декабр ойи бошида "Қироллик пойгалари" (Формула-1) Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.