
Walt Disney медиа корпорацияси OpenAI компаниясининг акциядорлик капиталига 1 миллиард доллар сармоя ажратади. Уларнинг уч йиллик ҳамкорлиги ҳақида томонлар ўз расмий сайтларида эълон қилишди.
Компания ChatGPT чат-боти ва Sora номли генератив видео яратиш моделини ишлаб чиқаётган OpenAI'дан қўшимча акцияларни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи варрантлар (сертификатлар) олади. Disney, шунингдек, Sora'га Marvel, Pixar ва Star Wars брендларига тегишли 200 дан ортиқ қаҳрамонлардан фойдаланишга рухсат беради.
Ушбу рўйхатга Мики Маус, Золушка, Симба, Лило ва Стич киради. Disney Sora учун контент лицензиялаш соҳасидаги биринчи йирик ҳамкор бўлади.
Келишувга кўра, Sora фойдаланувчилар сўровларига жавобан Disney студиясининг анимацион қаҳрамонлари иштирокидаги видеоларни генерация қила олади. Бунинг эвазига Disney корпорацияси ушбу видеоларни Disney+ платформасида интеграция қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шу билан бирга, келишув акторларнинг ташқи кўриниши ва овозидан фойдаланишга тааллуқли эмас — фақат анимацион қийофалар билан чекланади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.