date

Қозоғистон товуқ тухумларини четдан олиб киришни вақтинча тақиқлади

Қозоғистон товуқ тухумларини четдан олиб киришни вақтинча тақиқлади

Қозоғистон 11-декабрдан бошлаб, четдан товуқ тухумларини олиб киришни вақтинча тақиқлади. 5-декабрда эълон қилинган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғига кўра, учинчи мамлакатлар ва Эвроосиё Иттифоқи (ЭОИИ) давлатларидан барча турдаги транспорт воситалари орқали янги товуқ тухумларини мамлакат ҳудудига олиб кириш тақиқланади. Товуқ тухумлари фақат транзит сифатида ўтишига рухсат берилади.

Бу қарорнинг асосий мақсади маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш эканлиги таъкидланмоқда. Шунингдек, эслатиб ўтамиз, 2025-йил 9-апрелдан бошлаб, Қозоғистон товуқ тухуми импортини олти ой муддатга тўхтатган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қозоғистон товуқ тухумларини четдан олиб киришни вақтинча тақиқлади