
Ўзгидромет 14 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечаси ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол ғарбий йўналишдан 3-8 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ва қор ёғиши, туман ва шамолнинг 7-12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, туманлар ва шамолнинг тезлиги 7-12 м/с. Ҳарорат кечаси 1-6 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззахда ёмғир ёғиши, туманлар ва шамол 7-12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 11-16 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши, туманлар ва шамол 7-12 м/с бўлади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғонада ёмғир ёғиши, туман ва шамол 7-12 м/с бўлади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши, туман ва қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат 1-6 даража бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.