
Бугун Англия Премьер-лигасининг 17-турида Манчестер Сити ўз майдонида Вест Хэм жамоасини қабул қилади. Учрашув олдидан қатор нуфузли спорт нашрлари “шаҳарликлар”нинг эҳтимолий асосий таркибини башорат қилиб чиқди ва уларнинг фикрлари деярли бир нуқтада жамланмоқда.
Хусусан, Sports Mole нашри ўз талқинида қуйидаги ўн бирликни таклиф этмоқда: Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, О’Райли, Гонзалес, Бернарду Силва, Рейндерс, Шерки, Фоден ҳамда Эрлинг Холанд. Мутахассислар фикрича, айнан шу таркиб ҳужумкорлик ва назоратни таъминлаш учун энг мақбул вариант ҳисобланади.
Қизиғи шундаки, Sportsgambier сайти ҳам деярли айнан шу ўйинчиларни асосий таркибда кўрмоқда. Бундан ташқари, Sportingnews, Goal, Whoscored, Fotmob каби ишончли манбалар ҳам бугун майдонга тушадиган ўн бирлик борасида бир хил хулосага келган.
Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бу беллашувни захира ўриндиғида бошлайди. Мураббийлар штаби уни ўйин тақдирига қараб иккинчи бўлимда майдонга тушириш вариантини ҳам истисно қилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Манчестер Сити — Вест Хэм учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади. Мухлислар эса Пеп Гвардиола жамоасидан ишончли ва ҳужумкор ўйин кутиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.