Майамидаги кеча: Жошуа Жейк Полни нокаутга учратди (видео)

Спорт1 дақиқа ўқиш1.3K
Майамидаги кеча: Жошуа Жейк Полни нокаутга учратди (видео)

АҚШнинг Майами шаҳрида бокс мухлислари учун ҳақиқий шов-шувли ва юлдузларга бой кеча ташкил этилди. Асосий жангда оғир вазн тоифасида машҳур блогер ва профессионал боксчи Жейк Пол ҳамда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа рингга кўтарилди.

Беллашув тўлиқ Жошуанинг устунлиги остида ўтди. Британиялик тажрибали боксчи 6-раундда ҳал қилувчи зарба йўллаб, рақибини нокаутга учратди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Жанг 3 дақиқалик 8 раунд форматида ўтиши режалаштирилган бўлиб, Жошуа учун максимал вазн чегараси 111,1 килограмм этиб белгиланган эди.

Ушбу ғалаба Жошуа учун руҳий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга. Сабаби, ундан олдинги жангда у Даниэл Дюбуага қарши баҳсда 5-раундда нокаут орқали мағлуб бўлганди. Шу боис Майамидаги жанг унинг рингга ишонч билан қайтганини кўрсатди.

Жейк Пол эса сўнгги пайтларда омадсизликлар сериясини бошдан кечирмоқда. У жорий йил июнь ойида Хулио Сезар Чавес Жуниорга ютқазган ва Жошуага қарши жангда ҳам кутилган натижага эриша олмади.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ Энтони Жошуа 2026 йилда профессионал боксдаги фаолиятини якунлаш нияти борлигини маълум қилган эди. Шу боис, ҳар бир навбатдаги жанг унинг карьерасида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Майамидаги бу кеча эса бокс мухлислари хотирасида Жошуанинг ишончли қайтиши сифатида қолиши аниқ.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  2. Дунё
    Чемпионлар лигаси ўйинида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди
  3. Дунё
    Исроил кўчаларида кезиб юрган ўнлаб чиябўрилар аҳолини қўрқитмоқда
  4. Жамият
    Жиззах вилоятида ота қизига биринчи синфдан бери жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда
  5. Маданият
    Бред Питт ва Анжелина Жоли 4 йиллик суд можаросини келишув билан якунлади
  6. Маданият
    Женнифер Лопеснинг миллионлаб долларлик узуклар коллекцияси мухлислар эътиборида!
  7. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  8. Дунё
    Кўзлари кунгабоқарни эслатадиган ноодатий қуш табиат ихлосмандларини ҳайратга солмоқда!
  9. Дунё
    Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси даҳшатли тарзда портлаб, 31 киши ҳалок бўлди (видео)
  10. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди