date

Улуғбек Қодиров ва “Сетора”: “Хайр мактабим” саҳнада яна янгради

Улуғбек Қодиров ва “Сетора”: “Хайр мактабим” саҳнада яна янгради

“Сўнгги йилларнинг энг кутилган концертларидан бири” дея баҳоланган “Сетора” гуруҳи концерти томошабинларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Кечанинг энг таъсирли онларидан бири эса таниқли актёр ва хонанда Улуғбек Қодировнинг саҳнага чиқиши бўлди.

Улуғбек Қодиров “Сетора” гуруҳи концертида навбатдаги меҳмон санъаткор сифатида иштирок этиб, гуруҳ билан биргаликда афсонавий “Хайр мактабим” қўшиғини ижро этди. Болалик хотираларини эсга солувчи ушбу қўшиқ залда йиғилган мухлислар томонидан катта олқишлар билан қарши олинди.

Саҳнадаги муҳит, махсус тайёрланган кўринишлар ва безаклар қўшиқ мазмуни билан жуда уйғунлашгани томошабинларга янада кучли таассурот қолдирди. Ёруғлик эффектлари, саҳна дизайни ва ижро кечанинг таъсирчанлигини янада оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Улуғбек Қодиров ва “Сетора”: “Хайр мактабим” саҳнада яна янгради