date

Миллий Инвестиция Институтлари Ассоциацияси Инвестиция мусобақаси ўтказади

Миллий Инвестиция Институтлари Ассоциацияси Инвестиция мусобақаси ўтказади
Миллий Инвестиция Институтлари Ассоциацияси (NAII) янги ва тажрибали инвесторларни, молиявий таҳлилчиларни ва бозор мутахассисларини NAII Investment Challenge мусобақасига таклиф қилмоқда. Иштирокчилар реал шароитга яқин бўлган муҳитда стратегия, таҳлил ва инновацияларни синовдан ўтказадилар.

Тадбир 14 ноябр куни British Management University'да бўлиб ўтади ва мусобақа соат 09:00 да бошланади. Талабалар ва ёш мутахассислар жамоалари ўзларининг инвестиция салоҳиятларини намойиш этиш имкониятига эга бўлишади.

Рўйхатдан ўтиш info@naiiuz.uz электрон почта манзили орқали амалга оширилади. Соат 14:00 да етакчи мутахассислар иштирокида конференция бошланади.

Унда "Ўзбекистон капитал бозори келажаги: ислоҳотлардан интеграцияга" ва "Олий ўқув юртлари ва бозор: кадрлар заҳирасини шакллантириш" мавзулари муҳокама қилинади. NAII Ўзбекистоннинг инвестиция экотизимини мустаҳкамлаш ва капитал бозори учун истеъдодларни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Миллий Инвестиция Институтлари Ассоциацияси Инвестиция мусобақаси ўтказади