
«Нерадзурри» мухлислари учун 2025 йил ёқимли хотираларсиз якунланди. Миланнинг Интер жамоаси йил давомида иштирок этган барча йирик мусобақаларда кутилган натижага эриша олмади ва ҳеч бир совринни қўлга кирита олмади.
19 декабрь куни Италия Суперкубогининг ярим финалида "Болоня"га қарши ўтган беллашув бу мавсумдаги омадсизликларнинг навбатдаги исботи бўлди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланганига қарамай, пенальтилар сериясида миланликлар 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, финалга чиқа олмади. Бу эса 2025 йилда навбатдаги имконият қўлдан кетганини англатди.
Ёз ойларида «Интер» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Аммо бу турнир ҳам жамоа учун муваффақиятли бўлмади: 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашишга тўғри келди. Бу натижа жамоа олдига қўйилган катта мақсадлар билан умуман мос келмасди.
Ёзга қадар бўлган даврда эса «Интер» ҳали Симоне Инзаги қўл остида ҳаракат қилар экан, бир қатор ҳал қилувчи босқичларда мағлубият аччиқ таъмини тотди. Чемпионлар Лигаси финали, мамлакат Суперкубоги финали ва Италия кубоги ярим финали — барчасида жамоа орзусига ета олмади. А Серияда эса миланликлар мавсумни иккинчи ўринда якунлаб, чемпионликдан бир қадам узоқда қолишди.
Натижада, номлар ўзгаргани, мураббийлар алмашганига қарамай, «Интер» учун 2025 йил совринсиз ва ўйлантирувчи хулосалар билан якунланди. Энди клуб раҳбарияти ва мухлислар олдида ягона савол турибди: келгуси мавсумда бу омадсизликлар занжири узиладими ёки йўқ?
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.