
'Боруссия Дортмунд' Бундеслиганинг 15-турида 'Боруссия Менхенгладбах' устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар ҳар бир таймда биттадан гол уриб, ўйинни прагматик тарзда ўз фойдасига якунлашди.
Дортмунд жамоаси ўйинни фаол бошлади ва тўпни назорат қилишни қўлга олди. 10-дақиқада Юлиан Брандт қанотдан узатмани аниқ якунлаб, ҳисобни очди. Бу гол бутун учрашувга тезлик берди. Гол урилгач, Нико Ковач жамоаси эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди.
Мезбонлар майдонни яхши ёпиб, рақибга марказ орқали ҳужум қилиш имконини бермади. Иккинчи бўлимда меҳмонлар босимни оширишга уринишди, аммо Кобаль дарвозага ишончли посбонлик қилди.
"Боруссия Дортмунд" қарши ҳужумлар билан жавоб қайтариб, майдонда зичликни сақлади. Ҳал қилувчи лаҳза қўшимча вақтда юз берди.
90-дақиқада Фабио Силва тўпни Максимилиан Бойерга узатди, у эса чап оёғи билан аниқ зарба йўллаб, ғалабани мустаҳкамлади. Якунда Дортмунд жамоаси ўз уйида ишончли ғалабани нишонлаб, йилни юқори кайфиятда якунлади.
Боруссия Д — Боруссия М 2:0
19 декабр, «Сигнал Идуна Парк»
Голлар: Брандт (10), Байер (90+7).
Боруссия Д — Кобел, Зюле, Жан, Шлоттербек, Рюерсон (Коуту, 82), Нмеча, Гросс (Забитцер, 71), Брандт (Чуквуэмека, 71), Свенссон, Адейеми (Байер, 60), Гирасси (Силва, 82).
Боруссия М — Николас, Сандер (Матино, 80), Элведи, Дикс, Скалли, Райц, Энгелҳарт (Моҳя, 80), Нетц, Рейна (Ранос, 65), Нойҳаус (Штогер, 80), Табакович.
Огоҳлантиришлар: Жан (53), Шлоттербек (59), Райц (90+5).
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.