
24-31 октябрь кунлари Республика фонд биржаси (РФБ) “Тошкент”да кўплаб юқори ликвидли акциялар аралаш динамикага эга бўлди, бунда фонд индекси UCI 0,33 фоизга ўсди. Бу даврда энг катта ўсишни “Ўзбекгеофизика” акциялари кўрсатди, уларнинг нархи 13,11 фоизга ошди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” (+8,41%) ҳамда UzAuto Motors (+7,22%) акциялари ҳам ўсиш қайд этди. Бошқа томондан, Қашқадарё технологик транспорт акциялари 11,70 фоизга пасайиб, ҳафта давомида энг катта йўқотишни қайд этди.
Бундан ташқари, “Гарант Банк” (-11,63%) ҳамда “Қизилқумсемент” (-10,13%) акциялари ҳам пасайди. “Ипотека банк”нинг оддий ва имтиёзли акциялари, шунингдек, “Ипак Йўли” банки, “Алоқабанк” ва “Ўзбектелеком” акциялари нархи ўзгармади.
Ушбу даврда 11 та юқори ликвидли акция ҳафта якунида ўсишга эришди, 5 тасининг нархи ўзгармади, 13 таси эса пасайиш билан якунлади. Ўтган ҳафта давомида фонд индекси UCI 2,5 фоизга ўсгани маълум бўлди.
Бу даврда “Ўзбектелеком” акциялари нархи 44,12 фоизга ошиб, энг катта ўсишни қайд этди. Шунингдек, Қашқадарё технологик транспорт (+20,45%) ва “Гарант Банк” (+19,04%) акциялари ҳам ўсиш кўрсатди.
Фонд бозорида қимматли қоғозлар нархи ўзгарди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар