
Италиянинг «Наполи» клуби А Сериядаги яқиндаги мағлубият учун «Милан»дан реванш олди. Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоани мағлуб этган неаполликлар Италия Суперкубоги финалига йўл олди.
Учрашувдан сўнг «Наполи» ҳужумчиси Жованни Ди Лоренцо ўйин ҳақида фикр билдирди: «Бугун кечқурун жуда зўр ўйин ўтказдик. Керак бўлган пайтда ҳимояландик, кескин ҳужум қилиш зарур бўлганда эса ҳужумга ўтдик.
Биз натижадан мамнунмиз. Финалда кимга қарши ўйнашимиздан қатъи назар, ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз», — дея унинг сўзларини pianetamilan.it келтиради.
Маълумот учун, «Наполи» Италия Суперкубогини ўз тарихида икки бор қўлга киритган: 1991 ва 2014 йилларда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.