date

Марсело фаолиятидаги энг қийин рақиб сифатида Роналдуни танлади


Мадриднинг “Реал” клубида чап қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаган Марсело фаолияти давомида кимга қарши ўйнаш энг мушкул бўлганини айтди. “Месси ҳар доим муаммо бўлган.

Хесус Навас ҳам менга жуда кўп қийинчилик туғдирган. Хаби Приетога қарши ҳимояланиш ҳам ниҳоятда оғир эди.

Педро ҳам жуда кучли футболчи. Бироқ мен Криштиану Роналдуни танлайман”, — деди бразилиялик.

Марселонинг таъкидлашича, Месси ҳам, Роналду ҳам футбол тарихидаги бетакрор ўйинчилар: “Месси — ақлбовар қилмас даражада зўр. Иккаласининг ўйинидан ҳам роҳатланганмиз, аммо мен доимо Роналдуни афзал кўрганман.

Мен Криштианунинг катта мухлисиман”. Унинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.

Маълумот учун, Марсело “Реал” сафида Роналду билан 2009–2018 йилларда бирга тўп сурган. Ҳозирда португалиялик Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида ўйнайди, Марсело эса футболчилик фаолиятини якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело фаолиятидаги энг қийин рақиб сифатида Роналдуни танлади