Александер Исак Швецияда 2025 йилнинг энг зўр футболчиси бўлди

1 дақиқа ўқиш161
Александер Исак Швецияда 2025 йилнинг энг зўр футболчиси бўлди

Швеция футболида 2025 йилнинг энг муносиб ва энг ёрқин футболчиси номи маълум бўлди. Мазкур унвон «Ливерпул» ҳужумчиси Александер Исакка насиб этди. У Швеция футбол иттифоқи ҳамда Aftonbladet нашри томонидан анъанавий равишда топшириладиган нуфузли «Олтин тўп» мукофоти соҳиби бўлди.

26 ёшли форвард учун бу соврин фаолияти давомидаги илк катта шахсий мукофот ҳисобланади. Исакнинг барқарор ўйини, ҳал қилувчи голлари ва жамоа учун қилган ҳиссаси мутахассислар ва мухлислар томонидан юқори баҳоланди.

Швеция футбол иттифоқининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда қайд этилишича, Исак бу мукофотни «Нюкасл» сафида кўрсатган юқори даражадаги ўйинлари орқали қўлга киритган. У ўзининг ноёб техник маҳоратлари, жисмоний куч-қуввати ва гол уришдаги самарадорлиги билан дунёнинг энг рақобатбардош лигаларидан бирида тарих яратишга муваффақ бўлган. Айни пайтда у «Нюкасл»га 70 йилдан бери кутилган катта совринни қўлга киритишда ҳал қилувчи роль ўйнаган футболчилардан бири сифатида эътироф этилган.

Маълумот ўрнида, Александер Исак ўтган мавсум «Нюкасл» билан Англия Лига кубогида ғалаба қозонган. Ушбу муваффақиятдан сўнг, ёзги трансферлар ойнасида катта сумма эвазига «Ливерпул»га кўчиб ўтди ва янги жамоасида ҳам юқори даражада ўйин намоён этмоқда.

Исакнинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиши унинг нафақат Швеция футболида, балки Европа миқёсида ҳам нуфузи тобора ошиб бораётганидан далолат беради. Мухлислар эса ундан янги мавсумларда янада катта ютуқлар кутишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?