date

Nintendo савдолари 110 фоизга ошди

Nintendo савдолари 110 фоизга ошди
2025 йил апрель-сентябрь ойларида Nintendo компаниясининг савдолари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб, 1,1 триллион иен (7,26 миллиард доллар)ни ташкил этди. Компаниянинг соф фойдаси эса 83 фоизга кўтарилиб, 198,9 миллиард иен (1,3 миллиард доллар)га етди.

Бу маълумотлар Nintendo томонидан эълон қилинган молиявий ҳисоботда келтирилган. Савдо ўсишининг асосий омили июн ойида сотувга чиқарилган Nintendo Switch 2 ўйин консолининг муваффақиятли ишга туширилиши бўлди.

Янги консолнинг тўрт ой ичида 10 миллиондан ортиқ нусхаси сотилди. Янги платформа учун чиқарилган ўйинларнинг умумий сотув ҳажми эса 20,6 миллион нусхага етиб, Mario Kart World ва Donkey Kong Bananza каби хит ўйинларни ўз ичига олди.

Компания муваффақиятли стартдан сўнг йиллик прогнозларини оширди. Эндиликда Nintendo 2,25 триллион иен (14,7 миллиард доллар) даромад, 350 миллиард иен (2,3 миллиард доллар) соф фойда ва бир акцияга 181 иен (1,18 доллар) дивиденд тўлашни кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Nintendo савдолари 110 фоизга ошди