date

ҚҚС 12% даражада сақланади: сенаторлар қонунни маъқуллади

ҚҚС 12% даражада сақланади: сенаторлар қонунни маъқуллади
Олий Мажлис сенаторлари 2026 йил учун солиқ-бюджет сиёсати ҳақидаги қонунни маъқуллашди. Унга кўра, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) 12% даражада сақланиб қолади.

Шунингдек, фойда солиғи 15%, даромад солиғи эса 12% миқдорида белгиланган. Юридик шахслар мол-мулки солиқлари 1,5%, қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиқлари 0,95%, ижтимоий солиқ 12% (бюджет ташкилотлари учун 25%), айланмадан олинадиган солиқ эса 4% даражасида қолади.

Қонун лойиҳасида тадбиркорларни, жумладан мебел ишлаб чиқарувчилар ва заргарлик соҳаси вакилларини қўшимча қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмини ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга қаратилган чоралар назарда тутилган. Шунингдек, кичик корхоналар ва микрофирмалар учун солиқ ҳисоботларини кечиктириш билан боғлиқ жарималарни камайтириш режалаштирилмоқда.

Агар компания охирги уч ой давомида тўғри ҳисобот берган бўлса, ҳисоботни беш иш кунигача кечиктириш учун жарима қўлланилмайди. Бир ой ичида бир нечта ҳисобот бўйича кечикишлар бўлса, фақат битта жарима белгиланиши кўзда тутилган.

Қабул қилинган ҳужжатда қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, озиқ-овқат ва маҳаллий ишлаб чиқариш соҳалари учун солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи бўйича маҳаллий Кенгашларга пасайтирувчи ёки оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ҚҚС 12% даражада сақланади: сенаторлар қонунни маъқуллади