date

Давлат хизматлари сифатини фуқаролар баҳолайди

Давлат хизматлари сифатини фуқаролар баҳолайди
Ўзбекистон фуқаролари давлат хизматлари сифатини баҳолаш имкониятига эга бўлади. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, фуқаролар давлат хизматидан фойдаланиб бўлгач, махсус QR-кодни сканерлаш орқали хизматни бирдан бешгача бўлган баҳо тизимида баҳолашлари ва ўз фикрларини қолдиришлари мумкин. Баҳолашда хизмат сифати, ўз вақтида бажарилиши ва унинг қулайлиги эътиборга олинади.

Агар фуқаро хизматни уч ёки ундан паст балл билан баҳоласа ёки салбий фикр билдирса, бу маълумот автоматик равишда тегишли ташкилотлар ва Адлия вазирлигига юборилади. Ушбу ташкилотлар норозилик сабабларини таҳлил қилиб, хизмат сифатини яхшилаш чораларини кўриши лозим.

Агар хизмат сифати яхшиланмаса, Адлия вазирлиги масъул ходимларни давлат хизматларини кўрсатишдан четлатиш масаласини кўтаради. Баҳолаш натижалари асосида давлат органлари ва ҳудудларнинг рейтингини шакллантирилади.

Ушбу рейтинг ҳар чоракда, ярим йиллик ва йиллик натижалар бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Давлат хизматлари сифатини фуқаролар баҳолайди